#адвокат_мурожати #таҳрирсиз
“Андижон вилояти ИИБ Ўз ҳавфсизлиги бошқармаси бошлиғига
Мурожаат қилишимдан мақсадим шуки, ҳимоям остидаги Исманов Алишер Адхамжон ўғлига тегишли давлат рақами 60О526АВ бўлган “Ласетти” русумли автомашинаси Андижон шаҳридаги махсус жарима майдончасига жойлаштирилган.
А.Исмановнинг ўзи ва мен томонимдан бир неча бор шаҳар ЙҲХБ бошлиғи ва “Исломбек” исмли инспекторига автомашиани жарималарини тўлаш шарти билан қонуний эгасига чиқариб берилишни сўраб мурожаат қилиб келишимизга қармасдан, гўёки автомашина низоли эканлиги асоссиз бахона қилиниб, шунинг учун олдин Исломбекни ўзи автомашинага муқаддам вақтинчалик ишончнома берилган шахс билан ўзаро олди-берди бўлиши мумкинлиги билан боғлиқ ҳолатлар бўйича суриштирув ўтказиши лозимлиги муносабати билан автомашина қонуний эгасига берилмаслигини маълум қилиб, қонуний талабларимиз бажарилмай келинмоқда.
Ҳолбуки, ушбу автомашина ушлаб турилиши учун асос бўлувчи Ўзбекистон Республикаси МЖтК ва бошқа норматив хужжатларда белгиланган сабаблар, бирон-бир шахснинг терговга қадар текширув, дастлабки тергов ёки суд органида ушбу автомашина билан боғлиқ аризаси ёки суриштирув материали, автомашинани ушлаб туриш ҳақида қарор ёхуд алоҳида топшириқ умуман мавжуд эмаслиги билан қаторда, ушбу автомашинани вақтинчалик бошқариш учун ишончнома берилган шахс бир ойдан сўнг машинани ёки ҳақини олиб келиб бераман деб алдаб, ваъдасини бажармаганлиги сабабли, А.Исманов томонидан ишончнома 6 ой муқаддам бекор қилинган.
Инспекторнинг ҳаракатларидаги қўпол қонунбузилиш холатларида ваколатиидан четга чиқиш холатлари кузатилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олиб, Сиздан ҳимоям остидаги Исманов Алишер Адхамжон ўғлига тегишли давлат рақами 60О526АВ бўлган “Ласетти” русумли автомашинаси Андижон шаҳридаги махсус жарима майдончасидан чиқарилиб ўзига топширилишида ва ЙҲХБ ходимларининг ҳаракатларига нисбатан ҳизмат текширув ўтказилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайман.
Адвокатлик ордери илова қилинади.
“ADVOKAT ALISHER MANNABOVICH”
адвокатлик бюроси адвокати: А.Касимов“ - дейилмоқда хабарда.
"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇
@bastiongr