#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
“Ассалому алайкум. Биз Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани 53-мактаби педагоглари Сизлардан хамда Андижон вилояти хокими Шухратбек Қўшақбоевичдан 1000 дан ортиқ ўқувчилар ҳамда 100 га яқин педагог ходимлар ва техник ходимлар ун ёрдам сўраймиз.
Мактабга 2024 й 15-ноябрдан Хўжаева Нодира исмли аёл директор қилиб тайинланди. Ваҳоланки бу аёл тайинланган вақтда ўзи фаолият юритаётган Қўрғонтепа тумани 54-мактабда педагоглар бн уришиб судланган, мактабдаги маънавий муҳит ёмонлигидан мактаб қизил тоифага киритилган эди. Мана энди бизни мактабни ҳам ҳар куни жанжал, дарс вақтида мажлис қилориши натижасида давомат 40-60 фоиз бўлиб қолди. Ноябр ойига қадар мактабда давомат 95 фоиз эди. Хозир холат шу даражада бўлиб қолдики жамоа ишлагиси келмай қолди.
Бу масалада 3 марта вилоят бошқарма бошлиғига жамоа борганимизда ўрганамиз деган жавобдан нарига ўтишмаяпти. Ишонселар шу аёл олдига аввал боғчани еб тугатиб судланган Зулфия деган аёлни завуч қилиб олган, ЭНГ шармандалиси бу аёл лотинча ёзишни билмайди, яна бир она тилидан қалбаки қайта тайёрлов хужжат қилиб олган Тўхтарова Хуршидахон хамда Абдужаппорова Каримахонлар ишга соат 12 да келиб 3 да кетиб ойлик олмоқда.
Яна бир холат мактабда биология ўқитувчиларга дарс етмаётган бир вақтда аммаси Хўжаева Манзурахонни ишга опкелиб олди. Вилоят хокимимиз аввалги директоримиз даврида мактабга келганида илиқ фикрлар билдириб кетган эди хозирги холатимизи кўрса мактабга қилган мехнатларига ачинади. (Вилоятимиз хокими ушбу мактаб жамоаси иноқлиги ва ўқувчиларининг билим салохиятимизи кўриб хурсан бўлиб замонавий стадион ва капитал тамир қилдириб берган эди).
Ушбу аёлни директор қилиб қўйган вилоят директорлар кенгаши бирор марта фаолиятини ўргангани келмади ҳам. Илтимос Шухратбек Қўшақбоевич ва Ўткирбек Илхамович бизга ёрдам берилар. Биринчидан дарс вақтимизда мажлис қилинмасин, иккинчидан бизга жамоани етаклайдиган рахбар қўйберилар, таназзулга учратадиган эмас. Ҳар куни бир жанжал.
Феврал ойи шу рахбар йўқ эди давоматимиз анча кўтарилди, уриш ҳам бўлмади. 1-март куни келдию хаммани дарс вақтда мажлис қилганига мажлисга кирмаганларга интизоми жазо бераман дегани ун жанжал бўлиб кетди.
Илтимос директор аввал ўзи шахсий намуна бўлиш керак эмасми, биринчи синфдаги қизи рўйхатда 54-мактабда амалда ҳар куни директор хонасида мактабига бормеди. Жамоани дарс вақтида мажлис қилманг биз зўрға давомат қилиб ўқувчи опкеляпмиз деган этирозига мен вазиримиз Хилола Умарова бн прямой гаплашаман ҳеч ким ҳеч нарса қилолмайди дегани ортиқча.
Яна бир қонунга тупуриб қўйгани шундаки буйруқда завуч бошқа бу аёл судланиб чиққан аёлни шу завуч адлиядан Носир ака деган бошлиги буйруқ чмқароринг деди деб ишлатяпти. Мактабдаги кузатув камераси бор эканлигини билиб ўз хонасидаги камерани ўчиртириб юборган. Сабаби нима корупсия қилолме қолишими. Ҳеч жаҳонда ўзи ишлаётган жамоани устидан ҳам рахбар ёзиб борадими. Бу директор бизни жамоани устидан ҳамма жойга ариза қилди. Худога шукр келган ўрганувчилар рахбарнинг важи ўринсизлигини исботлади. Илтимос бизга кимдир ёрдам берсин“ - дейилмоқда хабарда.
"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇
@bastiongr