#обуначиларимиздан #таҳрирсиз
“Ўзбекистон республикаси президенти: Ш.М.Мирзиёевга
Ўзбекистон республикаси ДХХ раиси: А.Азизовга
АНДИЖОН ВИЛОЯТИ БЎСТОН ТУМАНИ ФЕРМЕРЛАРДАН МУРОЖААТ!
Хурматли президент Ш.М.Мирзиёев, Сизга Андижон вилояти Бўстон тумани фермерлари туманимиз хокимаси С.Н.Носирова устидан ушбу хатни ёзишга мажбур бўлдик.
Бўстон тумани Хокими С.Носирова мажбурий равишда биз фермерлардан ерни туман захирасига топшириш бўйича босим қилиб Ариза ёздирди, кадастор битимига имзо ва печать бостирди.
Қонунга зид равишда хоким хонасида шахсан ўзига моддий тарзда белгиланувчи имзо ва печать бостирилган поручения ва чек қоғозини хам топшириб чиқдик, суммаларини ўзлари ёзволаркан. Бу холатлар фермерларни қўрқитиш ва босим остида бўлди.
Хозирда бизни ресурдан, солиқдан, лизингдан, ишчиларни иш хаққидан ва бошқа кўзда тутилмаган харажатлардан қарзларимиз бор. Аслида пахтани якуний пули тушса шу харажатларни ёпишимиз керак эди.
Лекин, шу холатларни хоким С.Носировага айтсак хам қулоқ солмади, чек қоғозидаги сумма кам яна қўшиб берасан деди, бериб чиқдик. Уйимизга тўхтамасдан одам юборди, даладаги агро техника тадбирлар хам деярли вақтида бажарилмасдан қолиб кетди, мажбурий тартибди хокимият биносига келтириб, фермердан оладиган нарсаларни барисини олди, хозир хам олмоқда.
Хали туманимизда ариза ёзмаган, поручения ва чек қоғози бермаган моддий томондан аранг юрган фермерлар хам бор. Келажакда уларни тақдири нима бўлади деган савол бор. Бу бечора фермерларни тақдири Хоким опани умуман қизиқтирмаябди.
Хоким С.Носирова томонидан фермерларга бундай босимлар, поручения, чек йиғишлар биринчиси эмас, ҳар йилги одатга айланиб улгурди.
Агарда бу мурожаат нотўғри деб туман матбуоти ижтимоий тармоқда Раддия берадиган бўлса, хурматли ДХХ ходимлари хокимият қабулхонасини шу 5 кун ичидаги камерасини кўриб чиқишсин, ҳамма қўл ёзма ёзувларни хоким қабулхонасида ёзиб берганмиз.
Агар бу холатда хам хоким "хақ" бу нарсалар тухмат дейилса биз фермерларда хоким С.Носировани ўша кунлардаги барча аудио ёзувлари мавжуд.
Аслида бу йилги пахта мавсуми бошқа йилларга қараганда қийин кечди, маънавий, моддий томондан муаммоларга учрадик. Шунча муаммони устидан С.Носированинг бундай хурмача қилиқлари ошиб тушмоқда.
Бундай босимлар, тахдидлар, поручения, чек йиғишлар, хомийликлар биз фермерларни ривожланишимизга, мақсад сари интилишимизга тўсқинлик қилмоқда.
Хурматли президент Ш.М.Мирзиёев Сиздан Бўстон тумани фермерларининг илтимоси шуки, туман хокими С.Носирова биз босим остида ёзиб берган Ариза, кадастор битими, поручения ва чек қоғозини фермерларга тўлиқ қайтариб берилишида хамда бу қонунсизлик юзасидан республика ишчи гурух жўнатишда амалий ёрдам беришингизни сўраймиз.
Яна шуни, илтимос қиламизки, келгусида биз фермерларни босим остида турли харакатларга мажбурламаслигини, фермерлардан моддий манфаат кўзламаслигини назорат қилиб беришингизни сўраймиз.
Вилоят хокимига ишончимиз тугаб бўлган!!! Бўстон тумани фермерлари умиди фақат Президент ва ДХХ раисидан!!!“ - дейилмоқда хабарда.
"BASTION" каналига аъзо бўлинг ва дўстларингизга улашинг!👇
@bastiongr