🏦 Марказий банк ташаббуси: Норин туманида аҳоли даромадларини оширишга қаратилган амалий семинар ўтказилди
Юртбошимиз томонидан белгилаб берилган устувор йўналишлардан бири — аҳоли даромадларини ошириш ва қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни таъминлаш ҳисобланади. Шу мақсадда, Наманган вилоятининг Норин туманида республика миқёсидаги кўргазмали семинар ташкил этилди.
Тадбирда Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси раҳбарияти ва мутахассислари иштирок этиб, “Пастки Чўжа” маҳалласида ижарага берилган ерлардан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирди. “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида картошка етиштириш, ички бозорга етказиб бериш ва экспорт салоҳиятини ошириш бўйича механизмлар батафсил тушунтирилди.
Семинар доирасида Наманган вилоятида аҳолига ижарага берилган ерлардан фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, иштирокчилар қишлоқ хўжалиги агрегатлари, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва маҳаллий маҳсулотлар кўргазмасида қатнашдилар. “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида маҳалла ҳудудида дарахт кўчатлари экилиб, экологик барқарорликни таъминлашга ҳисса қўшилди.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

Марказий банк аҳоли турмуш даражасини ошириш, иқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида ўз вазифаларини изчил бажариб келмоқда.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar