ПҚ_64_Ўзбекистон_Республикаси_Президенти_Қарори.pdf
⚡️КАМБАҒАЛЛИКДАН ФАРОВОНЛИК САРИ: ЯНГИ МОЛИЯВИЙ ЁРДАМЛАР ТИЗИМИ ЖОРИЙ ЭТИЛДИ
Президентнинг ПҚ-64-сонли қарори (14.02.2025) асосида аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш ва бандлигини таъминлаш учун молиявий ёрдамлар ажратиш тизими такомиллаштирилди. Қарорга кўра:
☑️ Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаб чиққанлар учун: Агар улар тадбиркорлик, ҳунармандчилик ёки меъморчилик каби соҳаларда лойиҳалар амалга оширмоқчи бўлса, меҳнат ҳақининг энг кам миқдорининг 10 бараваригача субсидия берилади.
☑️ Ишсиз ва камбағал аҳолини касаначи сифатида ишга олган тадбиркорларга:
▪️Ҳар бир касаначи учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваригача 3 йилга муддатли фоизсиз ссуда ажратилади.
▪️Тадбиркор камида 10 нафар касаначини ишга қабул қилиши керак ва ажратиладиган маблағ 200 бараваргача бўлиши мумкин.
☑️ Камбағал оилалар учун асбоб-ускуналар сотиб олиш имконияти: Фаолиятни бошлаш учун зарур ускуналар харидига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача 6 ойдан 3 йилгача фоизсиз ссуда берилади.
☑️ Деҳқончилик ва боғдорчилик фаолияти учун молиявий ёрдам: Деҳқон хўжалиги учун куяклар қуриш, насос агрегатларини сотиб олиш ва электр тармоғига уланиш учун 6 ойлик имтиёзли давр билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваригача 5 йилгача фоизсиз ссуда берилади.
☑️Камбағал оилаларни касбга ўргатган тадбиркорларга грантлар:
▪️10 нафар камбағал оилани ўқитган ва даромадли фаолиятга йўналтирган тадбиркорларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараваригача грант берилади.
▪️Грантнинг 40% аванс тарзида берилади, қолган қисми ўқитилган шахс тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтгандан кейин тўланади.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar

👉 Фоизсиз ссуданинг асосий хусусиятлари:
● Фоиз тўланмайди – қарз олувчи фақат олган суммасини қайтаради.
● Муддатли қайтариш шарти бор – маълум вақт ичида тўлиқ қайтариш талаб қилинади.
👍Каналга уланиш👉🏻 @Bankxabar