Криптовалюталар, турли токенлар, тангаларга сармоя қилишдан ўзингизни сақланг
Иқтисодчи Ботир Қобилов (Гарвард университети докторанти ва илмий тадқиқотчиси) ёзмоқда:
"Мендан кўп молиявий маслаҳатлар сўраб туришади. Масалан, қандай акциялар олиш, қайси молиявий инструментларга сармоя қилиш… Бундай маслаҳатлар беришдан мен ўзимни доимо тийиб тураман.
Лекин, бугун бир маслаҳат бермасам бўлмайди. Яъни, тескариси - нима қилмаслик ҳақида огоҳлантирмоқчиман.
Криптовалюталар, турли токенлар, тангаларга сармоя қилишдан ўзингизни сақлашни тавсия этаман.
Пул нуқтаи назардан ҳам, вақт нуқтаи назардан ҳам.
Тушунаман, FOMO кўпчиликда бўлади. Лекин, иррационал бозорда рационал бўла туриш чўнтакка ҳам, руҳий саломатликка ҳам фойдали.
Айниқса ҳозирга, ижтимоий тармоқларда инфлюенсерларнинг одамлар эътибори ва ҳиссиётлари билан ўйнашиб уларни бир нарсага ишонтира олиш имкониятлари ошган замонда.
Ва, айниқса Америка Қўшма Штатларининг президенти шундай нарсаларга аралашиб, президентлик инаугурациясидан икки кун олдин ўз мем-тангасини чиқариб турганда. Замонамизнинг энг очиқча молиявий фирибгарлиги кўз олдимизда мужассам бўлмоқда десам кўп адашмаган бўламан."
Қўшимча қилиб айтиш мумкинки, молиявий билимларингиз етарли бўлмай туриб, турли хил трейдингларда иштирок этишни ҳаттоки ҳаёлингизга ҳам келтирманг.
@bankmijoz