Bank va Mijoz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Экономика


Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.

Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Экономика
Статистика
Фильтр публикаций


NPL миқдори январ ойида кескин ошган

Марказий банк маълумотларига кўра, 1 февраль ҳолатига банкларнинг кредит портфели қарийб 534,0 трлн сўмга етган бўлса, муаммоли кредитлар қолдиғи 23,7 трлн сўмдан ошган ва жами портфелдаги улуши 4,45%ни ташкил қилган.

Хусусан, январь ойида умумий кредит портфели 868 млрд сўмга, муаммоли кредитлар қолдиғи эса 2,6 трлн сўмга кўпайган.

Муаммоли кредитларнинг кескин ўсиши асосан давлат банклар ҳиссасига тўғри келган.

Бунда сезиларли ўсиш ЎзСҚБда (+1151,6 млрд сўм), Ўзмиллийбанкда (+502,9 млрд сўм), МКБанкда (+411,9 млрд сўм), БРБда (+170,1 млрд сўм), Асакабанкда (+104,6 млрд сўм) ва Алоқабанкда (+101,4 млрд сўм) кузатилган.

@bankmijoz


Кафиллик

➖ Кафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

Кафил қарздорга кўрсатган хизматлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга.

➖ Банклар ўз олдидаги мажбуриятлар таъминоти сифатида мулкини гаровга қўяётган ёки кафил бўлаётган учинчи шахсларга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хатарлар, хусусан қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, кредит бўйича юзага келган қарздорликларни қоплаш учун қонунчиликка ва шартномага мувофиқ учинчи шахснинг гаровдаги мол-мулкига ёхуд кафилнинг мол-мулкига ундирув солидар ёки субсидиар жавобгарлиги тартибида қаратилиши мумкинлигини тушунтириши лозим.

@bankmijoz


Бугун 3 март. Марказий банк нимагадир ҳали ҳам банк тизими бўйича январь ойи якунларига оид статистик маълумотларни эълон қилмади.

Техник сабабларга кўра бўлса керак деб умид қиламиз.

@bankmijoz


❗️Комиссиясиз пул ўтказмаларини (Р2Р) амалга оширувчи банк иловалари

Қуйидаги иловалар орқали Uzcard карталари иштирокидаги (Uzcard-Uzcard, Uzcard-Humo, Humo-Uzcard) пул ўтказмаларини бир ойда белгиланган лимитгача бепул амалга ошириш имконияти мавжуд.

Хусусан,

💰 xazna иловасида – 5 млн сўмгача;

🏦 Smartbank иловасида – 5 млн сўмгача;

🏦 SQB MOBILE иловасида – 5 млн сўмгача;

🏦 Davr Mobile иловасида – 3,5 млн сўмгача;

🏦 Milliy иловасида – 3 млн сўмгача;

📱 Mavrid иловасида – 3 млн сўмгача.

Humo карталари ўртасидаги ўтказмаларни кўпчилик банк иловаларида комиссия тўловларисиз амалга ошириш йўлга қўйилган.

@bankmijoz


Муқаддас Рамазон ойи барчангизга муборак бўлсин!

Барча эзгу амалларимизни Яратганни ўзи даргоҳида қабул қилсин.

Барчангизга сабр тоқат, куч қувват тилаймиз.

@bankmijoz


Kompaniya mablag‘lari to‘liq nazorat ostida bo‘lishi zarur. Murakkab jarayonlar va ortiqcha cheklovlarsiz.

🚀 TBC Business bu:

— ortiqcha hujjatlarsiz bir necha daqiqada hisob raqami ochish
— istalgan vaqtda tezkor pul o‘tkazmalari
— jamoa uchun moslashuvchan foydalanish imkoniyatlarini sozlash

30-aprelgacha xizmat ko‘rsatish bepul: https://tbcbank.uz/uz/landing/business

реклама


ПҚ-78.pdf
10.2Мб
“Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори

Асосий жиҳатлари:

✔️ 2025 йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун 67,4 трлн сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилади;

✔️ Марказий банк устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган тижорат банкларида кўрсатилаётган масофавий хизматлар ҳажмини камида 30 фоизга оширишга масълул этиб белгиланди;

✔️ Ўзмиллийбанк ва тижорат банклари Тошкент шаҳрида – 1,5 млн кишини, ҳудудларда – 1,5 млн кишини даромадли меҳнат билан таъминлаш чораларини кўради;

✔️ Кредит олиш жараёнлари соддалаштирилади. Бунда "Гаров реестри" базасини Адлия вазирлиги маълумотлари билан интеграция қилиш орқали банклар иштирокидаги гаров (ипотека) шартномалари ни расмийлаштиришни нотариал идорага бормасдан гаров нарсасига онлайн тақиқ қўйиш ва ечиш амалиёти жорий этилади;

✔️ Маҳаллий автомашина ишлаб чиқарувчи корхоналарга автомашиналар учун тўлов қилишда бериладиган чегирмаларни банк кредити эвазига автомашиналар харид қилишга ҳам татбиқ этиш ва банкларга ушбу чегирмани қабул қилишга рухсат этилади.

@bankmijoz


Репост из: Мижозлар учун!
Бизнинг банклардаги энг ёмон нарса бу хизмат кўрсатиш сифати!

Барча банкларда шу масала оқсайди. Банклар турли рекламалар, бошқа бошқа ютуқлар билан қанча мақтанмасин, банк офисларидаги хизмат сифатини, ходимларнинг мижозларга муомаласини тўғриламаса, барчаси бекор!


🏦 Даврбанк БХМ кассаларида ҳар қандай турдаги шахсий банк карталаридан пул ечиш 0,5 фоизга туширилганини маълум қилди.

@bankmijoz


2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келади.

@bankmijoz


Тезкор тадбирларда имтиёзли кредитлар бўйича фирибгарлар

Департамент, ДХХ ва ИИБнинг тегишли бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда:

➖ собиқ банк ходими Н.А. (муқаддам судланган) фуқаро И.Я.нинг ишончига кириб, унга танишлари ёрдамида Яшнобод туманидаги тижорат банки филиалидан 1 млрд сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб бериш эвазига 3 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган;

➖ фуқаролар Ш.И. ва Ш.Х. ўзаро тил бириктириб, фуқаро Ф.Ғ.нинг ишончига кириб, унга Навоий шаҳридаги тижорат банкларнинг биридан 100 млн сўм имтиёзли кредит расмийлаштириб беришлари эвазига 30 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар;

➖ фуқаро Ю.Т. (муқаддам судланган) тадбиркор Ў.Т.нинг ишончига кириб, унга гўёки банк муассасасида ишловчи танишлари орқали 100 млн сўм имтиёзли кредит ажратиб бериши эвазига 1 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бундан ташқари, фуқаро Ю.Т. ва бошқалар фуқаролар Ф.М., М.С. ва Д.Д.нинг ишончига кириб, уларнинг номига 300 млн сўм имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, ўзлаштирганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@bankmijoz


Банкир кодекси.pdf
92.8Кб
Банкир кодекси

Мазкур ҳужжат банк ходимининг касб одоб-аҳлоқи кодекси ҳисобланади.

Масалан, унда банкларнинг мижозлар билан муносабатлари ўзаро ишончга асосланган шартномалар асосида тузилиши, шу билан бирга, банк ходимлари мижозларга нисбатан илтифотли, хайрихоҳ ва эътиборли бўлишлари кераклиги кўрсатилган.

Ушбу кодекс талабларига риоя қилиш барча банклар ва уларнинг ходимлари учун мажбурий ҳисобланади.

@bankmijoz


Энг юқори фоизли миллий омонатлар

(2024 йил 27 февраль ҳолатига)

🏦 TBC Bank
◦ йиллик фоиз ставкаси – 26% (25%);
◦ муддати – 24 ой (13 ой);
◦ энг кам миқдори – 100 минг сўм;
◦ жойлаштириш шакли – онлайн;
◦ қисман ечиб олиш – йўқ;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ.

🏦 ANORBANK
◦ фоиз ставкаси – йиллик 26%;
◦ муддати – 25 ой;
◦ энг кам миқдори – 1 млн.сўм;
◦ жойлаштириш шакли – онлайн;
◦ қисман ечиб олиш – йўқ;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ.

🏦 БРБ
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ муддати – 24 ой;
◦ энг кам миқдори – 500 минг сўм;
◦ жойлаштириш шакли – онлайн;
◦ қисман ечиб олиш – омонат суммасининг 50 фоиз қисмигача;
◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлабки 6 ойда.

🏦 Даврбанк
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ муддати – 25 ой;
◦ энг кам миқдори – 100 минг сўм;
◦ жойлаштириш шакли – аралаш;
◦ қисман ечиб олиш – йўқ;
◦ қўшимча маблағ киритиш – дастлабки 6 ойда.

🏦 ANORBANK
◦ фоиз ставкаси – йиллик 25%;
◦ муддати – 13 ой;
◦ энг кам миқдори – 1 млн сўм;
◦ жойлаштириш шакли – онлайн;
◦ қисман ечиб олиш – йўқ;
◦ қўшимча маблағ киритиш – йўқ.

Шунингдек, қатор банкларда йиллик 24% ставкада муддатли омонат очиш мумкин.

⚠️ Бир банкда кафолатланадиган омонатнинг максимал миқдори 200 млн сўмни ташкил этади.

@bankmijoz


Эрта – 27 февраль санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 879,95 сўм (-4,67 сўм) этиб белгиланди.

14 февраль куни доллар курси 13 000 сўмдан ошган эди, шундан бери расмий курс 124 сўмга арзонлади.

@bankmijoz


📊 Кредит тарихини олиш ва скоринг балини кузатиб бориш учун энг қулай восита – «КАТМ» мобил иловаси

КАТМ мобил иловаси ёрдамида кредит тарихини билиш, кредит тарихи маълумотларини назорат ва ҳимоя қилиш каби имкониятлар йўлга қўйилган.

✔️ Кредит тарихини 18 750 сўм эвазига юклаб олиш мумкин (бир йил давомида бир марта бепул).

✔️ Кредит тарихи маълумотларини олишни (ўрганишни) тақиқлаб қўйиш имконини берувчи Freeze функциясини ишга тушириш мумкин (нархи - 12600 сўм).

✔️ Жисмоний шахслар ўзларининг скоринг балларини (ҳар кун янгиланади) бепул кўриб бориш имкониятига ҳам эга.

Иловани Android ва iOS қурилмаларида юклаб олишлари мумкин.

@bankmijoz


UZCARD ва Корзинка билан 200 000 сўмдан бошланган ҳар бир харид — миллионларни ютиб олиш имкониятидир

Корзинка иловасида UZCARD картаси орқали харидлар учун тўловни амалга оширинг ва совринлар ўйинида иштирок этинг!

Нималарни ютиб олиш мумкин?
🔹 Ҳар ҳафта мини-ўйинларда —
500 000 сўмлик сертификатлар, шунингдек, Yandex Плюсга обуна
🔹 Акция финалида — бош совринлар: 50 миллион, 100 миллион ва 150 миллион сўм

Муҳим! Акцияда иштирок этиш учун Korzinka иловасида иштирокингизни тасдиқлашни унутманг.

Акция муддати: 2025 йил 10 февраль – 9 март

Батафсил | реклама


🏦 Халқ банкидан қулай шартларда факторинг хизмати

Кўплаб корхоналар тўловларни узоқ кутгани сабаб янги хомашё сотиб олиш ёки ишлаб чиқаришни кенгайтиришда муаммоларга дуч келади.

Факторинг мазкур муаммоларни ҳал қилади – тадбиркор маҳсулот ёки хизмат етказиб берган заҳоти маблағларга эга бўлишади ва ўз фаолиятини узлуксиз давом эттириши мумкин.

Халқ банки тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида факторинг хизматларини такомиллаштириб, дисконт ставкаларини янада қулайлаштирди.

✔️ Миллий валютада:
• 30 кунгача – 2%
• 60 кунгача – 4%
• 90 кунгача – 6%

✔️ Хорижий валютада:
• 90 кунгача – 3%
• 180 кунгача – 6%

Бунда тадбиркорлар факторинг орқали тўловни кутмасдан, муддатларига кўра белгиланган чегирма асосида маблағни олдиндан олиши мумкин.

Янгиланган дисконт ставкалари тадбиркорларга қуйидаги имкониятларни тақдим этади:
🟢молиявий оқимни барқарорлаштириш ва тўловларни кутмаслик;
🟢ишлаб чиқариш ва савдо ҳажмини ошириш учун тезкор ликвидлик;
🟢халқаро бозорларга чиқишда молиявий хавфларни минималлаштириш.

@bankmijoz


Доллар курси пасайишда давом этмоқда

Эрта – 26 февраль санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 884,62 сўм (–15,29 сўм) этиб белгиланди.

@bankmijoz


2025 йилда банклар томонидан ажратиладиган ипотека кредитлари Президентнинг 2024 йил 30 апрелдаги ПФ-70-сон фармонида белгиланган миқдорлар ва шартларда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштирилади.

Яъни, бирламчи уй-жой бозоридаги (шу жумладан улуш киритиш асосида қурилган) квартираларни сотиб олиш учун ажратиладиган кредитлар миқдори:

➖ Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда – 330 млн сўм;
➖ Тошкент шаҳрида – 420 млн сўм.

Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратиладиган кредитлар бўйича эса 120 млн сўм.

@bankmijoz



Показано 20 последних публикаций.