Тошкент вилояти маҳаллаларида “Маҳалла банкирлари” ўз фаолиятини бошлади
Давлат Раҳбарининг ташаббуси билан жорий қилинган “маҳалла банкирлари” лавозими Тошкент вилоятида ҳам жорий қилинди.
Бугунги кунда вилоятдаги банклар томонидан 264 та “Маҳалла банкири” штатлари очилди. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” ҳам танлаб олинмоқда.
Маҳалла банкирлари аввало, ҳудуднинг бизнес имкониятларини ўрганади, фуқаролар билан суҳбатлашиб, уларнинг ғояларини лойиҳаларга айлантиришда ёрдам қилади. Aҳолини кредит олиш, уни қайтариш, бизнес юритиш, ишлаб чиқарилган маҳсулотларини сотишни ўргатади, лойиҳаларга яқиндан ҳамроҳлик қилади.
Маълумот учун: 2025 йилда вилоятда 350 мингдан зиёд аҳолини банклар орқали банд қилиш режа қилинган. Шу мақсадда, 22 та туман ва шаҳарлар ҳокимлари ҳамда банклар раҳбарлари ўртасида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланди.
@bankmijoz