🏦 ANORBANK болажонлар учун Янги йил байрамини ташкил қилди
Янги йил муносабати билан ANORBANK ўзининг эзгу анъанасини давом эттирган ҳолда болаларга қувонч улашмоқда. Банк томонидан 800 нафар меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ҳамда оилавий болалар уйлари фарзандлари учун хайрия тадбири ташкил этилди.
Байрамона шоу дастур ZO‘R телеканалининг Renessanse Hall студиясида ўтказилиб, у ернинг ҳар бир бурчагида байрамона муҳит ва мўжизаларга ишонч кайфияти ҳукм сурди.
Дастурнинг асосий қисмида "Сеҳрли сандиқча" спектакли намойиш этилди. Ушбу қизиқарли саҳна асари ёш томошабинларни саргузаштлар ва мўжизалар оламига олиб кирди ва уларда катта завқ уйғотиб, ёрқин таассуротлар қолдирди. Истеъдодли ижрочилар болаларга эзгулик ва мўжизалар доимо ғалаба қозонадиган ҳақиқий эртак тақдим этишди.
Спектаклдан ташқари, ANORBANK болажонларни яна кўплаб ажойиб дастурлар билан хурсанд қилди. Қизиқарли лазер шоуси, шунингдек, севимли ижрочилар ва эртак қаҳрамонлари иштирокидаги концерт дастури жажжи меҳмонларнинг кайфиятини янада чоғ қилди. Қорбобо билан учрашув эса, болалар учун энг эсда қоларли он бўлди. Қорбобо кичкинтойларни Янги йил билан табриклаб, уларнинг ҳар бирига узоқ кутилган совғаларни топширди. Болажонларнинг ёрқин табассуми ва қувончдан чақнаган кўзлари байрам ажойиб тарзда ўтганининг сўзсиз исботи бўлди.
👉 @bankirkundaligi 👈