120 МЛН СЎМЛИК ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ ҲАҚИДА САВОЛ-ЖАВОБЛАР
Савол: "Маҳалла еттилиги" тавсия асосида 120 млн сўмгача имтиёзли ипотека кредитлар кимларга ажратилади?
▪️Жавоб: 18 ёшга тўлган ва 60 ёшдан ошмаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, кредит бўйича ҳисобланган фоизларни ва асосий қарзни тўлов жадвалига мувофиқ ҳар ойда тўлаш учун етарли ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган даромад манбаига, шу жумладан, шахсий ёрдамчи ёки деҳқон хўжалигидан ёхуд якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан даромадга эга бўлиши лозим. Даромадга эга бўлмаганларга ажратилмайди.
Шунингдек, қарз юки кўрсаткичи барча кредитлар ва микроқарзлар бўйича ўртача ойлик тўловлари тасдиқланган ўртача ойлик даромадларининг 60 фоизидан юқори бўлмаслиги ҳамда кредит ажратишни кўриб чиқиш вақтида сизнинг кредит ташкилотларидан аввал олинган кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлигингиз мавжуд бўлмаслиги лозим.
Асосийси, илгари бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури доирасида ипотека кредитларидан ва ипотека кредитлари бўйича субсидиялардан фойдаланмаган ва реконструкция қилинадиган ва таъмирланадиган якка тартибдаги уй-жой ёки якка тартибдаги уй-жой қуриладиган ep участкаси ўзига ёки у билан биргаликда яшовчи яқин қариндошларидан бирига тегишли эканлиги ва мазкур манзилда камида 6 ой давомида доимий рўйхатда турган бўлиш лозим.
Савол: Ушбу ипотека кредитлари шартлари қандай ва қанча миқдорда субсидия ажратилади?
▪️Жавоб: Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун Марказий банк асосий ставкаси(13,5%)дан тўрт фоиз бандга юқори (17,5%) ставкада 120 млн сўмгача, 20 йилгача муддатда ипотека кредитлари ажратилади.
Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи беш йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.
☝🏻Ушбу кредитлар қайси тижорат банкларидан ажратилиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз.
Савол: Субсидия олиш учун қандай тартибда ариза юборилади?
▪️Жавоб: Якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратиладиган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадал ва фоиз хуражатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар subsidyplatform.mf.uz платформаси орқали ариза юборилади.
Савол: "Маҳалла еттилиги" қайси ҳолларда тавсиянома беришни рад этиши мумкин?
▪️Жавоб: "Маҳалла еттилиги" томонидан қуйидаги ҳолатларда рад этилади:
- ариза берувчининг оиласи Дастурга киритилмаган бўлса;
- ариза берувчи уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож ҳисобланмаса;
- ариза берувчи шахс ёки унинг турмуш ўртоғи мазкур имтиёздан аввал фойдаланган бўлса;
- ариза берувчи шахс давлат томонидан аввал берилган ижтимоий ёрдам ва кўникмалардан мақсадсиз фойдаланганлиги тўғрисида тегишли ташкилотларнинг маълумотлари мавжуд бўлса;
- қурилиш, реконструкция қилиниши ва таъмирланиши назарда тутилаётган уй-жой ёки у жойлашган ер участкасига нисбатан ашёвий ҳуқуқ низоли бўлса.
☝🏻Қайси ҳолатларда кредит ажратишни банклар рад этиши ҳақида 👉мана бу ерда👈 тўхталиб ўтганмиз?
Савол: Ушбу кредитни олиш учун қай тартибда ариза юборилади?
▪️Жавоб: Мазкур кредитларни олишда "Маҳалла еттилиги"нинг тавсияномасини олиш учун 👉мана бу жойга👈 кириб ариза қолдирилади.
👉 @bankirkundaligi 👈