КИМЛАР ИШСИЗ ДЕБ ҲИСОБЛАНАДИ?
«Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги қонуннинг 44-моддасига кўра, 16 ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва улар томонидан иш қидирувчи сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли шахслар (таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ишсиз деб эътироф этилади.
Агар иш қидираётган шахсга у рўйхатга олинган кундан эътиборан дастлабки ўн кун ичида мақбул келадиган иш таклиф этилмаган бўлса ёки маҳаллий меҳнат органи мазкур шахс ишга жойлаштириш учун юборилган ташкилотдан рад жавобини олган бўлса, шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор у иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган кундан эътиборан ўн биринчи кундан кечиктирмай маҳаллий меҳнат органи томонидан қабул қилинади.
Шахсни ишсиз деб эътироф этиш тўғрисидаги қарор маҳаллий меҳнат органининг буйруғи билан расмийлаштирилади, ушбу буйруқ бир вақтнинг ўзида ишсизлик нафақаси тайинлаш тўғрисидаги буйруқ ҳисобланади. Буйруқда ишсизлик нафақасининг миқдори ва уни ҳисоблаш санаси кўрсатилади.
P.S.: Хуллас, иши йўқ бўлган ҳамма ҳам ишсиз дейилавермайди. Меҳнат бўлимига бориб учраб, у ерда ишсиз деб эътироф этилган бўлса, шунда ишсиз дейилади. Қолаверса, ишсиз деб эътироф этилгандан кейин ишсизлик нафақаси тўланади.
Ишим йўқ деб юрган яқинларга юбориб қўйинг.
👉 @bankirkundaligi 👈