Фуқаролик судларида суд жаримаси
Адвокатлик иш юритувимиздаги маъмурий низода суд кадастрлар палатаси филиали раҳбарига суд жаримаси қўлланганини ёзгандик. Ушбу амалиётни бошқа судларда ҳам кўриб чиқсак. Қонунчиликка кўра, фуқаролик судларида суд жаримасини қўллашда икки хил категорияни кўриш мумкин. Суд жаримага тортадиган ва тортиши мумкин бўлган ҳолатлар. Биринчисида ҳолат аниқ, иккинчисида судга ҳуқуқ берилган.
Суд жаримага тортади:
➡️ Эксперт хулоса беришдан асоссиз равишда бош тортганлиги учун ёки узрсиз сабабларга кўра келмаса ҳам (ФПК 60-модда).
➡️ Таржимон ҳам таржима қилишдан асоссиз равишда бош тортса ёки узрсиз сабабларга кўра келмаса (ФПК 64-модда).
➡️ Агар суд қайсидир фуқаро ёки ташкилотга (судда иштирок этмаётган) ёзма далилларни тақдим этишни талаб қилса, бу фуқаро ёки ташкилот узрсиз сабабга кўра рад қилса ёки тақдим этиш имконига эга эмаслиги ҳақида хабардор қилмаса (ФПК 86-модда). Рақамли далиллар бўйича ҳам (ФПК 89-3-модда), ашёвий далиллар бўйича ҳам шу қоида (ФПК 92-модда).
➡️ Даъвони таъминлаш қоидалари бўйича айрим тақиқларга риоя қилмаган айбдор шахсларга (ФПК 110-модда).
➡️ Алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича жавобгарнинг судга келиши шарт деб белгиланган бўлса ва у узрсиз сабабга кўра келмаса (ФПК 186-модда).
Тортиши мумкин:
☑️Судга чақирилган гувоҳлар келиши ва тўғри кўрсатувлар бериши шарт. Агар узрсиз сабабларга кўра суд чақируви бўйича келмаса, кўрсатувлар беришдан бўйин товласа (ФПК 57-модда).
☑️Худди шу ҳолат агар мутахассис узрсиз сабабга кўра келмаса, маслаҳатлар (тушунтиришлар) беришни асоссиз равишда рад этса ҳам (ФПК 62-модда).
Буни қўллашда эса судларга қатъият керак...
👉@bahodirahmedoff👈