Соддалаштирилган тартиб
Иқтисодий судларда даъвони соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш жараёни бор. Бунда, суд соддалаштирилган иш юритиш тартибидаги ишни суд муҳокамасини ўтказмасдан, тарафларни чақиртирмасдан ва уларнинг тушунтиришларини эшитмасдан, фақатгина тарафлар томонидан тақдим этилган ҳужжатларда баён қилинган тушунтиришларни, эътирозларни ва важларни текшириб, далиллар билан танишиб чиқиб, ҳал қилув қарори қабул қилади.
▶️ Ишни соддалаштирилган тартибда кўриб чиқиш учун ИПКнинг 203-2-моддасига кўра:
- даъвонинг баҳоси юридик шахсларга нисбатан БҲМнинг 20 бараваридан;
- ЯТТларга эса 5 бараваридан ошмайдиган ҳолатда рухсат берилади.
🔘 Мазкур тартиб Фуқаролик судларида ҳам мавжуд, бунда ФПКнинг 279-2-моддасига биноан:

- ЯТТларга нисбатан 10 бараваридан;
- Жисмоний шахсларга эса 5 бараваридан ошмайдиган ҳолатларда йўл қўйилади.
✅ Ҳар икки судда ҳам соддалаштирилган тартибда кўриб чиқилган иш бўйича қабул қилинган ҳал қилув қарори, агар апелляция шикояти (протести) берилмаган бўлса, қабул қилинганидан кейин 10 ўтгач қонуний кучга киради (умумий тартибда кўрилганда 1 ой).
#advokat #sud
👉 @bahodirahmedoff 👈