Кадастрлар палатаси филиал раҳбари суд жаримасига тортилган
Бир иш юзасидан тафтиш инстанциясида судда қатнашишни сўраб мурожаат қилиб қолишди. Маъмурий низо бўйича апелляция суди ажрими бўйича хужжатларни ўрганиб чиқдик. Тафтиш шикояти ёздик. Ҳужжатларни ўрганиш баробарида Тошкент вилоят маъмурий суди томонидан Давлат кадастрлар палатаси Мирзо Улуғбек туман филиали бошлиғи А. Таджиевга 2024 йил 30 август кунида суд жаримаси қўлланилган ажримга кўзимиз тушди.
Унга кўра, суд томонидан низоли ер майдони бўйича иш хужжатларига мутахассис орқали аниқлик киритиш учун суд мажлиси қолдирилган. Мутахассис жалб этилиши, суд мажлиси 2024 йил 6 август 11:00да бўлиши ҳақида хат берилган ва филиал ходими қўл қўйиб олган. Лекин суд мажлисига етиб келмаганлиги бўйича огоҳлантирилган бўлишига қарамай мутахассис келмаган.
Худди шундай ҳолат 2024 йил 20 август куни 14:30даги, 23 август 17:00даги, 27 август 14:30даги, 30 август 15:00даги суд мажлисларида ҳам бўлиб, мутахассис келмаган.
Натижада суд Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс 122-моддасига асосланиб А. Таджиевни бир неча судга чақирув хатларини бажармагани учун БҲМ 5 баробари миқдорида суд жаримасига тортган. Жарима Республика бюджети даромадига ундирилган.
Судлар қатъиятли бўламан деса ваколатлар бор
#sudishi
👉@bahodirahmedoff👈