“UZUM NASIYA” орқали расмийлаштирилган ортиқча қарз
Деҳқонобод туманида яшовчи фуқаро А.А. Қарши шаҳрида жойлашган маиший техникалар савдо дўконидан “Uzum nasiya” орқали микроқарз расмийлаштирган ҳолда ҳаво совутгич, музлатгич сингари маиший техникалар харид қилади. Бироқ сотувчи истеъмолчига маълум қилмасдан, харид қилинган техника воситаларига бошқа маҳсулотларни ҳам қўшиб расмийлаштиради. Натижада, фуқаро номига расмийлаштирилган микроқарз ва унга ҳисобланган фоизлар миқдори ошиб кетади. Бу эса истеъмолчида шубҳа туғдира бошлайди.
Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти томонидан вазият ўрганилибди.
Ўрганишларда, истеъмолчи номига жами 43 млн. сўм муддатли тўлов ҳисобланганлиги, шундан 7 млн. сўм фуқаро томонидан қайтарилганлиги, ҳақиқий кредит қарздорлиги эса 20 млн. сўмни ташкил этиши аниқланиб, қолган 16 млн. сўм микроқарз сотувчи томонидан нотўғри расмийлаштирилганлигига ойдинлик киритилди. Ўрганишлар давомида сотувчи томонидан “Uzum nasiya” тизими орқали нотўғри расмийлаштирилган микроқарз истеъмолчи зиммасидан тўлиқ соқит этилган.
👉 @bahodirahmedoff👈