Мен фалакка ўт қўярман дилдаги оҳим билан,
Кўнгулдан ҳеч кетмаган дард — ўша моҳим билан.
Бас, мени йиғлатдилар, ўкситдилар, камситдилар,
Бошим қўйган ул макон — дил саждагоҳим билан.
Хеч кима айтмам сирим, ёрилмасман ёрилса тош,
Кетса бош, майлига, кетсин қон бўлган ҳар ёғим билан.
Сен киму, мен сенга ким? — билмагайдир ҳеч ким,
Бир сену бир мен билгум ёлғиз Оллоҳим билан.
Қисматинг кўнглим аниқ, қисматинг — гулхан ёниқ,
Бир куни мен ҳам ўчарман дилдаги оҳ-воҳим билан...