Эр ва руҳшунос ўртасидаги суҳбат
Доктор: Жаноб, сизни нима безовта қиляпти?
Жаноб: Кундалик юмушлар, ишнинг оғирлиги.
Доктор: Кандай ишда ишлайсиз, жаноб?
Жаноб: Банкда ҳисоб юргизувчиман.
Доктор: Аёлингиз нима иш қилади?
Жаноб: Ишлмайди, фақатгина уй бекаси.
Доктор: Сизни ва фарзандларингизни эрталаб ким уйғотади, сизларга ким нонушта ҳозирлайди?
Жаноб: Аёлим, чунки у ишламайди.
Доктор: Эрталаблари сиз нечида уйғонасиз, aёлингизчи?
Жаноб: Аёлим соат бешда, мен эса еттида. Чунки у болаларни мактабга тайёрлайди ва бизга нонушта ҳозирлайди.
Доктор: Болаларингизни ким мактабга элтиб қўяди?
Жаноб: Аёлим, чунки у ишламайди.
Доктор: Мактабга обориб бўлгандан сўнг нима ишлар қилади, сизчи?
Жаноб: Тушлик тайёрлайди, уйни тартибга келтиради, либосларни ювади, болаларнинг қайтишини кутади ва ҳеч қандай юмуш билан машғул бўлмайди, ишламайди. Мен эса, тушликдан кейинги соат учга қадар ишда бўламан.
Доктор: Кечқурун ишдан уйга қайтганингиздан кейин нима қиласиз, жаноб? Аёлингизчи?
Жаноб: Кун бўйи кечган оғир ишдан кейин, овқатланиб бўлиб озгина мизғиб оламан. Аёлим, болаларни кундалик дарсларини қайтартиради сўнг биргаликда чой ичишимиз учун мени уйғотади.
Доктор: Сўнг сиз нима иш қиласиз, аёлингизчи?
Жаноб: Газеталарни вароқлайман, телевизор кўраман, дунёдан хабардор бўламан, аёлим менга ва фарзандларимга кечки таом тайёрлади, идишларни ювади, уйни тозалайди, болаларни ухлатади.
Доктор: Хўш, энди айтингчи, қайси бирингизни руҳшуносга эҳтиёжингиз бор экан, сизними, аёлингизними, жаноб? Ким кун бўйи қилинган оғир меҳнатдан дам олишга муҳтож? Сизми, аёлингизми? Эрта саҳардан то кечқурун кечасигача аёлингизни қиладиган ишлари бекорчилик, «ишламайди»ми? Ишлайди... иш соатисиз, маошсиз, суғуртасиз, мансабларсиз, рағбатлантирувчи нарсаларсиз, «раҳмат» сўзисиз, шулар билан бирга унга бу ишлар оғир ботмайди, малол келмай, нолимайди. Шу-у -у -унчаси қилса ҳам уни ишламайди, дейсизми?
Ҳар бир оналаримизга...
Ҳар бир опа-сингилларимизга...
Ҳар бир уй бекаси, аёлларга..
Ҳар бир қизга табриклар бўлсин..
Улар ҳар қанча иш қилсалар ҳам «бекорчи» деган олий унвонлари бор. Ўчмас унвон. Афсус...