Аёл оламни тебратар


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Книги


👩🏻Аёл билан гузал бу олам!
💸Админ @Solnishko91
💸Админ @Nicole290788
🍽 Retseptlar
💅 Go'zallik sirlari
📝 Xikoyalar
🏡 Ro'zg'or maktabi
❤️ Nozik mavzu
🎁 Tabriklar
#Report
#Liavechann

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Книги
Статистика
Фильтр публикаций


БИТТА КУЛИБ ҚЎЙСАНГИЗ БЎЛДИ

Меҳри дарё - меҳрибонларим,
Меҳримга бир тўйсангиз бўлди.
Жонга фидо, қадрдонларим,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Умр ўтиб бормоқда, ё, Раб,
Дарё оқар пастликка қараб.
Вақт ғанимат, кўнгилни сўраб,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Жилмайинг сиз оғир дамда ҳам,
Руҳ кенгликда бўлур хотиржам.
Билинг, узо-о-қ яшашга ҳамдам,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Дил оғритмоқ - кечмоқ ҳузурдан,
Нима фойда сўнгги узрдан.
Ибрат олиб Ҳазрат Хизрдан,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Ғам-аламни йўлатманг асло,
Хуш кайфият бўлсин дилга жо.
Яшамоққа берилган дунё,
Битта кулиб қўйсангиз бўлди!..

Акрамжон АЗИЗОВ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📣📣📣📣📣📣📣📣📣📣
GŎZALLIKNI SEVUVCHI VA SIFATLI MAXSULOT YOQTIRADIGAN AYOLLAR DIQQATIGA‼️‼️
⚜️FABERLIC⚜️
Rossiyada🇷🇺 ishlab chiqarilgan va butun dunyoga SIFATI va HAMYONBOPLIGI yagona KISLORODLI KOSMETIKA bo'lganligi bilan mashhur bo'lgan 🔆MASHXUR🔆⚜️BREND FABERLIC⚜️ kosmetika kompaniyasi ishga taklif qiladi;
👉👉uyda o'tirgan ayol qizlar uchun ajoyib loyiha;
👉ishga kirish 💯100% BEEPUL;
👉ajoyib sovg'alar👜⌚️💻💵💸💰💎🛍🎁✉️
👍Quvnoq jamoa👯‍♀️👯‍♀️👯‍♀️
👍Oylik maosh💰💰💰💰
👍Har oyda ajoyib sovg‘alar🎁😍😍🎁🎁🎁
👍O'zingiz uchun 10% 20% 30% 50% 70% lik arzon olish imkoniyati😋😋
Agar siz
3%ga chiqsangiz 30 000 sum💰
6%ga 120 000 sum💰💰💰
9%ga 540 000 sum💰💰💰
12%ga 1 200 000 sum💰💰💰
15%ga 2 250 000 sum💰💰💰
19%ga 3 800 000sum💰💰💰
23%ga 6 900 000 sum oylik va direktorlik kursisi
😍😍😍😍😍😍😍😍😍
@SevaraMatyoqubova
@Iroda_Fabirlik
Lichkamda kutaman qani harakat qilamiz
💃💃💃💃💃💃💃💃💃


Репост из: Barno_Otinoyimiz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Shov Shuvli Xabar
Yulduz Usmonova nega Halimani oldiga olgani haqida gapirib o‘tdi 😳

To‘liq Videoni ko‘ring 👇


Икки_ҳикоя

Кампир ўлибди…

Охирги марта уни икки ой олдин кўргандим… Ҳали ҳамон мактабдаги кичкинтойларга майда-чуйда сотиш билан оввора эди. Бир сиқим писта азоби қийнамоқда… Йигирма йил олдинги ахмоқгарчилик азоби, Аллох ундан рози бўлсин. Биринчи синфда ўқирдим. Мактабдан уйга қайтишга шундай маҳалламиз бошида бир кампир майда-чуйда писта-қанд сотарди. Синфдошлар билан шу ерда тўпланиб мактабга борардик,Шу ердан тарқалардик. Кампир анча қари, кўзлари хира тортиб қолган эди. Бу кампирдан жуда қўрқардим. Ўзимча уни ялмоғизга ўхшатардим. Бунга сабаб боғчамиз ҳам шу бозорча олдидан ўтар, ҳар гал боғчага бормайман деб хархаша қилсам ойимлар шу кампирга бериб юбораман, у сени уйига олиб кетади, деб қўрқитардилар. Шунинг учунми, оша кампир кўзимга ёвузлик сиймоси бўлиб қотиб қолганди. Нима қилиб бўлса ҳам ундан қасд олишни, хўрлашни хохлардим. Бир куни мудраб ётганда шеригим билан бориб бир сиқим писта ўғирлаб қочдик. Ўзимизда йўқ хурсанд эдик… Йиллар ўтди. Ўша ишимиз ахмоқгарчилик эканлигини англаб етдик. Кампир “маркети” ўрнида замонавий “супер маркет” қад ростлади. Кампир эса дараксиз йўқолди. Ён атрофда ҳеч ким танимас экан. Йиллар ўтиб, улғайдик… ҳар гал шу воқеа эсга тушса, бугуноқ кампирни топиб рози қиламан дердим-у, яна ишлар ва муаммолар билан бўлиб эсдан чиқарардим. Бундан икки ой олдин уни кўрдим, ҳар доимгидек кичкинтойларга мактаб панжарасидан туриб писта улашарди. Олдингидан ҳам хокисор эди. Жуда ҳам зарур ишим борлиги учун машинадан тушишни хохламадим. Қайтаётганимда ташлаб ўтарман дедим-ичимда. Аммо… Аммо қайтганимда кампир йўқ эди. Эртасига ҳам… ундан кейин ҳам… Бугун эса уни кўз юмганини эшитдим. Ҳеч кими йўқ экан. Кампирни маҳалла бош-қош бўлиб сўнгги манзилга кузатишибди. Қизиғи ва аламлиси, у шундай икки кўча нарида турар экан… Бугун тушимга кампир кирди. Ёшлик қиёфам эмиш, қўлимда бир сиқим писта, қочаётган эмишман, кампир эса менга қараб жилмаяр эмиш… Уйқу бузилди… Бир сиқим писта азоби қийнамоқда...

.. Самаджон уйланди. Ёш оила тинч ва тотув яшай бошлади. Кунлар кетидан кунлар, ойлар кетидан ойлар ўтди. Эрининг топиш-тутиши яхши, ҳамма нарса етарли эди. Бироқ оила фариштаси – Озодахонда негадир ялқовлик касали бошланди. Кечки овқатдан сўнг кўпинча идиш-товоқ ювилмай, уй супуриб-сидирилмай қолар эди. Самаджон аввалига ўзини билиб-билмасликка олди. Балки вақт ўтиб, яхши бўлар, деб ўйлади. Йўқ, қараса, уй юмушларига бундай муносабат хонадон бекасининг кундалик одатига айланди. Хонадондан гўё файз, барака кетгандек эди.
Оила бошлиғининг боши қотди. Нима қилмоқ керак? Шундай антиқа бир тадбир ўйлаб топиш керакки…
Самаджон эртасига эълонлари кўп газеталарни сотиб олди. Ўзи ҳам уларга эълон ёзиб юборди.
Кунлар шу зайлда ўта бошлади. Кечқурунлари эр-хотин ишдан келганларидан сўнг телефон қўнғироқларининг овози тинмас эди. Қўнғироқ қилаётганлар турли саволлар билан қизиқишарди. Мана, яна қўнғироқ. Озодахон асабий ҳолда бориб гўшакни кўтарди. «Қанақа эълон? Йўқ, сиз янглишиб тушдингиз. Нима?… Ҳа, мана шу манзил… Қайси газетадаги эълонни айтаяпсиз, ўзи?»
Озодахон телефон столидаги бир даста газетага қараб, ундан тегишли эълонни топди. Унда шундай сатрлар бор эди: «Уй юмушларини бажариш учун хонадон бекаси таклиф этилади. Мурожаат учун телефон…»
Шу пайт яна телефон жиринглаб қолди. Озодахон ҳар галгидек, телефон гўшагини кўтараркан, босиқ, лекин ишончли овозда деди: «Йўқ, бу хонадоннинг бекаси бор. Илтимос, бошқа безовта қилманг!..»
Самаджон бу пайтда ойнаи жаҳондан берилаётган концертни томоша қилар, бўлиб ўтаётган гап-сўзларни эса гўё «эшитмас» эди.
Эртасигаёқ оилада муҳит ўзгарди: ҳамма нарса жой-жойида, идишлар ювилган, хоналар ораста. Хонадонга яна аввалгидек файз кирди.
Байт: Эй, дил! Масрурлик бахш этар нима, инсонга? Тинчлик ва аҳиллик ҳаловат жонга.

Обиддин МАҲМУДОВ


❤МИНГ САВОЛГА БИР ЖАВОБ❤
Бу дунёнинг дарси бу,
Дерлар хаёт бир синов,
Кези келиб угилдан.....
Вакил килмиш бир суров !
Борми сенинг кувончинг ?
_-"Ёлгиз Онам".....
Кези келса куз ёшинг ?
____-"Ул хам Онам"......
Мухаббатда ишончинг?
____-"Ул хам Онам".......
Садокатли иймонинг ?
____-"Ул хам Онам".......
Куч кувватинг,мадоринг ?
_-"Ул хам Онам"......
Йикилганда таянчинг?
_-"Ул хам Онам"......
Олий хакам мартабанг ?
____-"Ул хам Онам"......
Шон шухратинг, дабдабанг ?
_-"Ул хам Онам".....
Тиз чўкиб аф-узуринг ?
_-"Ул хам Онам"......
Гап хонада хузуринг ?
-__"Ул хам Онам".......
Давлат келса гуруринг ?
____-"Ул хам Онам".....
Йўғинг бўлса шукуринг ?
_-"Ул хам Онам"......
Балки бордур армонинг ?
____-"Ул хам Онам"......
Ховучингда дуойинг ?
____-"Ул хам Онам"........
Зиёратли дунёйинг ?
__-"Ул хам Онам"......
Шунча куч қайдан олдинг ?
_-"УЛ ХАМ ОНАМ"...!!!
Шунда айтди ул Вакил...
_Сенга ўзга сўров йўқ...
Оллох суйган банда бўл...

Тунингиз тинч ва осуда утсин азизларим ❤️✨


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
* * *

Шодликларим сиғмай кетар танамга,
Болам, дея кириб келса хонамга.
Фариштага ўхшар дейман, аслида
Фаришталар ўхшар мени Онамга☺️

Ҳаётий канал☘


Деразадан боқади хомуш,
Менинг онам - қишлоқ аёли.
Қариб қолган, сочлари кумуш,
Чехрасида йиллар шамоли...

Айрилиққа беролмас бардош,
Тинчман, дея айтмагунимча.
Кечалари ухламас, ҳатто,
Узоқлардан қайтмагунимча...

Кўнгли ярим, мехрибон, ювош,
Дардларини дастурхон қилмас.
Бу дунёдан ҳеч ким, хеч қачон,
Онамдек кўп йиғлаган эмас...

Мен бир нурман хира кўзида,
Юрагининг бир парчасиман.
Яшамоқда мен учун гўё,
Олаётган пок нафасиман...

Менинг онам - муқаддас аёл,
Бисотимда сўз йўқ муносиб.
Тиз чўкаман рўпарасида,
Қўлларини юзимга босиб...

Менинг онам муқаддас аёл!

© Баходир ҒУЛОМ


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аёлингиздан мехр истаяпсизми, аввал уни беринг, мехрингиз билан тўйинтиринг кейин у сизга бор мехрини беради! 🥰

Ишонмасангиз синаб кўринг!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Bechora erim o’zini kuchli his qilsin deymanda😝😅

Siz qanaqasiz😉
1-Vaaay huddi videodagidekman❤️
2-Man rostan ocholmiman lekin rosa kuchsizmane🤪
3-Man o’zim ochuraman, qiyin ishla bo’sayam qivuraman erimga hojat yo’q😎


🥀ҚАРИНДОШЛИК ЎЛМАСИН🥀

Бир пайтлар уйимиздан аримасди меҳмонлар,
Тез-тез йўқлаб келарди холалар-у, аммамиз.
Унитилмас, бетакрор эди ўша замонлар,
Дастурхон атрофида хурсанд эдик ҳаммамиз.

Оппоқ унлар туш эди,қўлда донни янчардик,
Арпа,тариқ унидан нонлар ёпиб ер эдик.
Бир ҳафта кўришмасак қалбга соғинч санчардик,
"Меҳмон келса эшикдан,ризқи келар" дер эдик.

Қўшнилар ҳам жигардек, йўқларди бир-бирини,
Бор товоғим, келгин деб,илингани ош эди.
Ҳеч ким яқин дўстининг сотмас эди сирини,
Оқибат деган занжир,жигарларга бош эди.

Кибр деган кам эди, сизлардилар гўдакни,
Ўғил ота ёнида, ёнбошламас керилиб.
Саратонда ҳовлига ёзиб қатор тўшакни,
Набиралар, жиянлар ётар эдик терилиб.

Ошга қўл чўзилмасди, ота чойга келмасдан,
Эзгулик деган дарахт, очар эди куртаклар.
Телефонга овуниб ўсмас эди гўдаклар,
Эшитиб улғаярди аллалар-у, эртаклар.

Ҳозир ўзгарган замон, ё одамлар ўзгарди,
Шукур дейиш камайди, ошиб кетди ноламиз.
Ҳар ким ўзи билан банд, тугамас рўзғор дарди,
Жигаримиз кўришга юбормаймиз боламиз.

Жигарларни йўқлашга интилмайди юраклар,
Ётиб қолиш майлига, вақт бўлмас бир соатга.
Ҳамма нарса телфонда, тикон босди йўлаклар,
Айтинг дўстлар йиғлайми, кулайми бу ҳолатга.

Қариндошлар, қондошлар, оқибатдан бурманг юз,
Бизни қондош қилганга шукроналар айтайлик.
Омонат дунёсида тушиб турсин кўзга кўз,
Борди, келди кунларга келинг яна қайтайлик.

Мактуба ШАЙДО


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🕊🥰Хаётим
Сиз мени
Хаётимда ёнимда
ЮрагимдаСиз
Хар лахза хар он
Хар нафас
олганимда💞



Jozibador ayollar 👉 @ayololamm

https://t.me/joinchat/AAAAAELvgxdilykxiDHjDA


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Аёллар орзусидаги эр 😁


ҚАДРЛИГИМ ЖУФТИ ҲАЛОЛИМ

Чиройлигим, вафоли ёрим,
Аллоҳ учун севаман борим,
Алишмайман ҳеч кимга жоним,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

Доим бўлинг соғу саломат,
Ширин жон бу асранг омонат,
Дуо қилиб турамиз, омад,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

Ишонганим ўзингиз суянч,
Оллоҳ сизга бўлсинда таянч,
Дардим олиб, бўлгансиз юпанч,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

Бахт қувончга тўлдириб оним,
Мақтаб мени айтасиз: «Хоним»,
Йўл очиб, мен ўқай Қуръоним,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

Ҳаётимга бергансиз маъно,
Ақллилигим, ўзингиз доно,
Айтаманда сизга тасанно,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

Сизни кўриб, оламан илҳом,
Яратгандан сиз бизга инъом,
Яшаш учун сиз катта маъном,
Қадрлигим жуфти ҳалолим.

✍Солиҳабегим
(Дилафруз Шаҳирхоний)


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
🐱 😊


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Турмуш ўртоғимдан ман ҳақимда сўрашса...

❤️Севган инсонизга юбориб қўйинг.


Jozibador ayollar 👉 @ayololamm

https://t.me/joinchat/AAAAAELvgxdilykxiDHjDA


УЙИМИЗГА КЕЛИНГ...

Опа, аҳволингиз яхшими айтинг,
Қўнғироқ қилолмай қоламан ҳар кун.
Ишим кўп сўзини ёдлаб олганман,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Ака, сочингизга оралабди оқ,
Чарчаган одамдай турибсиз нечун.
Бир марта суяниб, ука деб менга,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Синглим, нима гаплар, айта қол синглим,
Йўқлаб боролмадим илтимос тушун.
Эртадан кечгача ишдаман билсанг,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Ука, укажоним, ишонган тоғим,
Кўнглим хотиржамдир сен менга устун.
Ота ва онамни хурсанд қилай деб,
Келгин уйимизга дийдорлар учун.

Жигарлар жам бўлинг, келинг меҳмонга,
Бўлайлик ҳаммамиз бағримиз бутун.
Болалик даврига қайтиб бир лаҳза,
Келинг уйимизга дийдорлар учун.

Бизга қўшилинг..👇🏻



🌹Энг бахтли одамлар ким эканини биласизми?

✨~ ... Одамларнинг энг бахтлиси, намозини хушуъ билан бардавом ўқиб, уни зое қилмаган кишидир..

✨~ ... Одамларнинг энг бахтлиси, ота онасига яхшилик қилиб, ҳар куни Қуръон тиловат қиладиган кишидир..

✨~ ... Одамларнинг энг бахтлиси, ахлоқи яхши бўлиб, камбағалларга кўмаклашадиган кишидир..

✨~ ... Одамларнинг энг бахтлиси, дунёдаги охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлган кишидир..

✨~ ... Одамларнинг энг бахтлиси, қабрдаги икки фариштанинг саволига жавоб беришда Аллоҳ ҳозиржавоб қилган кишидир..

✨~ ... Одамларнинг энг бахтлиси, Қиёмат кунидаги қўрқинчдан Аллоҳ омонда қилган кишидир..

✨~ ... Одамларнинг энг бахтлиси, Қиёмат куни Аллоҳ афв қилиб, дўзахдан омонда қилган кишидир...

✨.... Аллохим барчамизни энг бахтлилардан килсин ... Амийн...

❤️❤️❤️❤️❤️❤️🌹🌹🌹🌹🌹🌹


СЎРАДИЛАР...

Сўрадилар:
Роббинг ким?
Айтдимки: Якка бир Аллоҳ.

Сўрадилар:
Аллоҳдан кейин ҳам бир эганг бордир?
Айтдимки: Отамнинг буйруғи жисмимга жодир.

Сўрадилар:
Сен учун доимо ким у жонсарак?
Айтдимки: У ОНАМ, мен учун кўкдаги малак.

Сўрадилар:
Аканг-чи, у сенга қанчалик керак?
Айтдимки:
Отамнинг ўрнида отамдир бешак.

Сўрадилар:
Опангни, қандайин кўрасан азиз?
Айтдимки: Пойига бош қўйгум, онамдек азиз.

Сўрадилар:
Укалар, сингиллар, ким сенга улар?
Айтдимки: Бири қош, бири кўз, борлиғим шулар...

Сўрадилар:
Дўстларинг ўрнини сўзла-чи бизга
Айтдимки: Дўстим кўп, қай бирин айтайин сизга?

Сўрадилар:
Рост сўзла, дўст учун бергаймисан жон?
Айтдимки: Ўйланиб ўтирсам тарк этсин иймон....!


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ҳамон бордир муҳаббатим

Мен учун интилгин, топгинда имкон,
Юракка ҳеч қачон солмагин гумон,
Ўртада ишончлар йўқолса, ёмон,
Шуни бил - мен сени севаман ҳамон.

Юракни қалбингга бегона билма,
Мени сен ўзга ёр ҳалоли қилма,
Бесабаб қийнама, бағримни тилма,
Шуни бил  - мен сени севаман ҳамон.

Сен билан мароқли ўтган ҳар куним,
Армонни солдирма, чиқмасин уним,
Йўқ бўлма, ожиздай бўламан, жоним,
Шуни бил - мен сени севаман ҳамон.

Кўнглимга қарагин, фақат менга боқ,
Муҳаббат боғида оловларинг ёқ,
Беижозат танга бермагинда доғ,
Шуни бил - мен сени севаман ҳамон.

Мен сени севишим ҳамиша ростдир,
Балки буни сенга айтмоқ хатодир,
Севги эса, билмам, неларга қодир,
Шуни бил - мен сени севаман ҳамон.

Зардоблар ичирма, кетмагин зинҳор,
Пушаймон бўлмасдан бўлай умидвор,
Рўшнолик кўрсак гар жаннатлари бор,
Шуни бил - мен сени севаман ҳамон

✍Солиҳабегим
Дилафуруз Шаҳрихоний


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайрли тун азиз Замондошим!!!

1. Сирингни икки кимсадан бошқаси билмасин. Сен ва Роббинг.
2. Дунёда икки кишининг розилигини олишликда ҳарис бўл. Онанг ва Отанг.
3. Қийинчилик ва мусийбатларга икки нарса билан Аллоҳга сиғин. Сабр ва намоз.
4. Икки нарсадан ҳеч қўрқма. Ризқ ва Ажал. (чунки ризқинг ва жонинг Аллоҳга омонат.)
5. Икки нарсани ҳеч эслама.  Бошқасига қилган яҳшилик ва бошқасидан кўрган ёмонлик.
6. Икки нарсани ҳеч унутма.  Роббингни ва Оҳиратни.

Яхши дам олинг.
Сизга осуда тун тилаймиз,  Аллоҳ таолонинг ҳивфзу ҳимоясида бўлинг!

Тонгга  қарата бошлаган  сафарингиз фажрнинг зиёси томон сизни элтсин!


❤️❤️❤️❤️❤️❤️✨✨✨✨✨✨

Показано 20 последних публикаций.