👥БИЗ ҳам ўшалардан биттасимиз!
Ҳар ким ўзига мос муҳитда яйрайди. Масалан, илм одами илмий муҳитда, илм аҳли орасида, илм даргоҳларида худди балиқ сувда яйрагани каби яйрайди. Бизнес одами бизнес оламида, санъаткорлар саҳнада, томошабинлар олдида, ақллилар зукколар даврасида хурсанд бўлишади... Худди шунингдек, нодонлар ўзига ўхшаган аҳмоқлар билан, бетаъсирлар бетамизлар билан, фосиқлар фитна-фасодларчилар билан, ахлоқсизлар бузуқилар бирга бўлишса, мазза қилишади...
Ҳар турли кишилар билан танишиб, улар билан яхши муомала қилиш бошқа, қалбингга яқин, маслаги бир, ўй-фикрларинг ўхшаш, гапи бир жойдан чиқадиган, руҳинг бегонасирамайдиган инсонлар орасида бўлиш ўзгача завқ-шавқ бағишлайди. У инсонларнинг келиб чиқиши, миллати, яшаш жойи, тили, урф-одати қандайлигидан қатъи назар, бундай самимий яқинликка бу омиллар ҳалақит қилолмайди.
Охир-оқибат ҳамма ўз табиатига мос инсонлар билан бирга бўлишади...