Репост из: O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Аёллар мунтазам тиббий кўрикдан ўтказилиши зарур
💁♀️ Мамлакатимизда хотин-қизлар саломатлигини асраш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, миллий генофондни яхшилашга йўналтирилган диққатга сазовор ишлар амалга оширилмоқда.
⚡️ Хусусан, биргина 2022 йилнинг ўзида 9 млн нафар аёл тиббий кўрикдан ўтказилди. Уларнинг 3 млн нафардан зиёди амбулатор, 347 минг нафари эса стационар шароитда даволанди.Тиббий кўрикларни мунтазам ташкил этиш аёллар саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этаётир.
😎 Шу мақсадда ЎзЛиДеП томонидан 40 ёшдан ошган аёллар учун ўз вақтида мунтазам тиббий кўрикдан ўтишни жорий қилиш ташаббуси илгари сурилмоқда.
😎 Партиямиз илгари сураётган 40 ёшдан ошган аёллар учун тиббий кўрикдан ўтишнинг жорий қилиш ташаббуси аёлларнинг саломатлигини назорат қилишга кўмаклашгани баробарида салбий оқибатларнинг олдини олишга ҳам имкон яратади.
🔴 Энг муҳими, 30-69 ёшли аёллар ўртасида касалланиш ва ўлим кўрсаткичи камаяди. Мамлакатимизда соғлом ва фаол кексалик таъминланади. Умр кўриш давомийлигини ҳозирги 73,8 ёшдан 2030 йилга келиб 78 ёшгача етказиш бўйича мақсадга эришилади.
🗣️ Батафсил
#uzlidep #saylov2024
🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг