Севаман дейишам осон. Шунчалик эгоистлигингдан севгингни хам ўзинга мослаштириб олгансан. Уни кулганида севасан. Яқин бўлганингда севасан. Узундан-узоқ сухбат қурганингда севасан. Лекин, ўзинг хушламайдиган холатларда уни севмай турасан. Уни тез аразлаши, йиғлаши, нолиши ёқмайди. Ўша вазиятларда сен уни севмайсан. У вазиятларда у қулай бўлмайди сени севишинг учун.
Аслида сен уни эмас, ундан ясаб олган, қулайгина образчангни севасан. Раз севишми, сев ана уни барча сен ўйлайдиган "минуслари" билан хам. Бақирганда сев, стервалигидаям сев, бурнини узун тортганидаям сев. Бир бутунлигича сев.
Қўлингдан келадими? Қўлингдан келмаса, демак сен уни севмайсан. Сен биринчи навбатда ўзингни севасан.