Мен фақат бир марта қайтдим сўзимдан,
Aммо, қайта-қайта кечирган эдим.
Сени деб, сен ўзинг ҳали билмаган,
Жуда кўп нарсадан воз кечган эдим.
Минг бора севаман деган сўзларинг,
Балки юрагимнинг қулфини очган.
Бегоналар шаҳрида қўрғон бўб қалбинг,
Қалбимни ўзининг ҳукмига олган.
Фақат... бир марта мен қайтдим сўзимдан,
Биринчи ва охирги бу сўз мен учун.
Сен жуда кўп бора ичган қасамдан,
Кучлироқдир менинг сўнгги қасамим!