ИЛТИЖО
Қайси музофотда, қайси кўчада,
Қайси хитобларда, неча-нечадан.
Ўтиб кетмоқдасан сўнгсиз кечадан,
Осима,
Ёнимга қайтсанг бўлмасми?
Шамолнинг кўринмас қўлида жуссанг,
Адашган туйғулар йўлида ғуссанг,
Шириннинг бўзлаган элидан қочсанг,
Оҳиста ёнимга қайтсанг бўлмасми?
Таноби тортилган изтироб кимхоб
Далада тиллашар, англамас сароб,
Қашқир ёғдулардан томчилар симоб,
На қилдинг, ёнимга қайтсанг бўлмасми?
Уфқдан уфққа шарпалар кўчар,
Кўнгли синиғлари, парчалар кўчар,
Энди бу шаробни бошқалар ичар,
Осима,
Ёнимга қайтсанг бўлмасми?
Абдували ҚУТБИДДИН
Қайси музофотда, қайси кўчада,
Қайси хитобларда, неча-нечадан.
Ўтиб кетмоқдасан сўнгсиз кечадан,
Осима,
Ёнимга қайтсанг бўлмасми?
Шамолнинг кўринмас қўлида жуссанг,
Адашган туйғулар йўлида ғуссанг,
Шириннинг бўзлаган элидан қочсанг,
Оҳиста ёнимга қайтсанг бўлмасми?
Таноби тортилган изтироб кимхоб
Далада тиллашар, англамас сароб,
Қашқир ёғдулардан томчилар симоб,
На қилдинг, ёнимга қайтсанг бўлмасми?
Уфқдан уфққа шарпалар кўчар,
Кўнгли синиғлари, парчалар кўчар,
Энди бу шаробни бошқалар ичар,
Осима,
Ёнимга қайтсанг бўлмасми?
Абдували ҚУТБИДДИН