Унутдингми оғриқларинг, ситамларинг,
Боболаринг қул қилганни оқлаябсан.
Наҳот яна қўмсаб, эски аламларинг,
Момоларинг тул қилганни оқлаябсан.
Тилинга ҳам дининга ҳам бериб зарба,
Зиёли-ю, ойдинларинг қирган, тавба,
Пайҳон қилиб боғларингни, боғингни, ҳа,
Ғунчаларинг "гул" қилганни оқлаябсан.
Бўлмас дерлар вахшийлардан меҳр кутиб,
Босқинчилар босар, шайтон йўлин тутиб,
Тарих гувоҳ мадрасангни ўққа тутиб,
Ватанингни кул қилганни оқлаябсан.
Қодирий-у, Чўлпонингни отган ҳам у,
Зулукдайин қон-қонингни тотган ҳам у,
Бир ватанни бешга бўлиб сотган ҳам у,
Номусингни пул қилганни оқлаябсан.
Йетар энди манқуртлик ҳам, ўзинга қайт,
Боболаринг қул қилганни оқламагин,
Ўтмишга боқ, фикр қилгин, сўзингни айт,
Момоларинг тул қилганни оқламагин.
Ватанингни кул қилганни оқламагин.
2022/04/15.
Bahodir Iskandarov.
Каналга уланиш👇
@centerasiastudy
Боболаринг қул қилганни оқлаябсан.
Наҳот яна қўмсаб, эски аламларинг,
Момоларинг тул қилганни оқлаябсан.
Тилинга ҳам дининга ҳам бериб зарба,
Зиёли-ю, ойдинларинг қирган, тавба,
Пайҳон қилиб боғларингни, боғингни, ҳа,
Ғунчаларинг "гул" қилганни оқлаябсан.
Бўлмас дерлар вахшийлардан меҳр кутиб,
Босқинчилар босар, шайтон йўлин тутиб,
Тарих гувоҳ мадрасангни ўққа тутиб,
Ватанингни кул қилганни оқлаябсан.
Қодирий-у, Чўлпонингни отган ҳам у,
Зулукдайин қон-қонингни тотган ҳам у,
Бир ватанни бешга бўлиб сотган ҳам у,
Номусингни пул қилганни оқлаябсан.
Йетар энди манқуртлик ҳам, ўзинга қайт,
Боболаринг қул қилганни оқламагин,
Ўтмишга боқ, фикр қилгин, сўзингни айт,
Момоларинг тул қилганни оқламагин.
Ватанингни кул қилганни оқламагин.
2022/04/15.
Bahodir Iskandarov.
Каналга уланиш👇
@centerasiastudy