Кунларнинг бирида, физикадан имтиҳонда "Барометр орқали бинонинг баландлиги қандай ўлчанади" деган савол тушди ва бир талаба шундай жавоб берган:
Барометрга ип бойлаб, бинонинг тепасидан тушириш керак ва ипни узунлигини ўлчаб бинонинг узунлигини топса бўлади. Имтиҳон олаётганлар, талабанинг жавобидан хайратланиб, жавобни физика қонунлари асосида топишини сўрашибди. Шунда талаба, кўп усулларни айтишни бошлади. Барометрни бинонинг томидан пастга улоқтириб, қулаган вақти, эркин қулаш тезлиги ва барометрнинг массаси ёрдамида осон формула орқали бинонинг баландлигини аниқласа бўлади. Қуёш чарақлаб турган пайтда барометрнинг баландлиги, унинг ва бинонинг соясини узунлигини ўлчаб пропорция орқали бинонинг баландлигини топиш мумкин. Ёки энг осон услуб бу, бинонинг бирор ҳодимига учраб, баландликни айтсангиз сизга яхшигина барометр совға қиламан дейиш мумкин.
Ҳуллас, талаба кўплаб йўлларни айтди, лекин имтиҳон олаётганлар кутган жавобни эшитмаганидан кейин охири чидай олмасдан, барометр орқали умумий қабул қилинган йўлни билмайсизми деб сўрашди. Талаба, албатта биламан, лекин мактаб ва университетлардаги ўқитувчилар ўзининг стандарт фикрлашининг уқитишидан чарчадим, деб жавоб берган. Талабанинг исми эса Нильс Бор - квант механикасининг асосчиларидан бири, физикадан Нобель совриндори (1922), атом бомбасининг асосчиларидан бири ва ҳ.з.
Life after death