Бўш индивидуализм.Р. Хайнлайн "Севги учун вақт етарли" романида, анестезияни оғриқни ўзини қолдиришини эмас, у ҳақида бўлган хотирани ёқотадигандек тасвирлайди. Бундай анестезиядан кўпчилик фойдаланишни хоҳламасада, амалга оширгандан кейин ҳеч кимда оғриқ ҳақида шикоят қолмас эди. Бу назарий мисол бўлиб, вақтнинг ҳар бир қисмида аввалгидек шахс эмаслигимизни, осонлик билан тушунтиради.
Мисол учун, биз ўтмишдаги хатоларимиздан, айрим ишларимиздан уяламиз ёки афсусланамиз. Лекин, бу хатоларни ва ёмон ишларни бошқа одамга тегишли деб қабул қилсак, ўтмишдаги ишларда ҳеч қандай уятга ёки афсусуланишга ўрин йўқлигини тушунамиз, қолаверса бировнинг ўтмишидаги ишлар билан умуман ишимиз ҳам бўлмайди.
Ва ўтмишимизни ҳам бошқа одамга боғласак (эски менга), хато ва айбларимиз ҳеч нимани англатмайди. Чунки ҳар сонияда биз ўзгарамиз ва улғаямиз, ҳатто ҳеч нима қилмасангиз ҳам, ҳозирги сиз кечаги сиздан фарқ қилади. Ушбу тушунчани бўш индивидуализм дейилади.
Life after death