Ҳозиргина Абдуқодир Хусановнинг «Манчестер Сити» таркиби билан машғулотидан парчалар кўрдим. Ютубда клубнинг расмий каналида бор, кўрсангиз бўлади. Томоша қилаётиб бир нарсани ўйладим.
Хусанов ҳақида Ўзбекистонда бир неча кундан бери тинмай гапириляпти. Подкастлар, мақолалар, видеолар, расмлар, нафақат мамлакатимиз, қўшни давлатлар, рус каналларида ҳам айланди. Ҳатто президент сиёсий учрашувда тилга олди, тасаввур қилаверинг энди. Хуллас, у қаҳрамон, йил одами, сўнгги кунларда ҳаммага ҳамма нарсани унуттирган бош мавзу. Бизга ўхшаган футболдаги кейинги дунё мамлакатлари учун мутлақо табиий жараён. Менимча, Триндад Тобагодаям, Грузиядаям, Либерия ёки Кореяда ҳам худди шунақа бўлган бир пайтлар. Табиий.
Ва мана, машғулот майдонида турибди. Холанд (ёнидан ўтиб кетаётса, катталигидан қўрқиб кетдим, йўқ, унчаликмас, ракурсда шунақа кўринганакан, шунчаки) чиқиб келяпти, Бернарду турибди, Фоден ва яна бошқалар, у ерда Хусанов «ҳеч ким», оддий йигитча, энг кўпи билан улардан бири, ортиқ эмас. Бу ҳам табиий ҳолат мутлақо.
Энди шу бир бири билан ер билан осмонча фарқ қиладиган икки табиий жараён бир инсон билан бир пайтда содир бўлиши ва бу ҳар куни такрорланиши, алмашиб туриши, тасаввур қиляпсизми? Психологик кино олса бўлади, ишонаверинг.
Худди шу ҳақида бир пайтлар турк стендап комиги Жем Йилмаз айтиб берганди. У армияга боришидан аввалроқ анча машҳур бўлиб кетган экан. Саҳналарга чиқиб, олқишларга ўрганган. Хизматга боргач, табиийки, уни танишади, у ерда ҳам баъзи тадбирларда, катта давралар орасида ҳам чиқиб юрган, бошқа шаҳарларга ҳам олиб боришган. Жем Йилмаз айтишича, шундай концертларда яна юлдузлик онларига шўнғир, табриклар, қарсаклар остида саҳнани тарк этиб, эртасига оддий аскарлик вазифаларини қилишга мажбур бўлар, муомала ҳам худди шу шаклда кетаверар экан. Ўйлаб кўринг, генераллар қотиб қотиб кулади, келиб бирга расмга тушади, бир соатдан кейин оддий юзбоши сўкишни бошлайди. Жинни бўлиб қолишимга сал қолган, дейди у.
Менимча, футбол, тактика, машғулот, тил кабилардан бошқа яна бир ўзига хос синов бу Хусанов учун. Ишонамиз, бир кун у Манчестерда ҳам севимли юлдузга айланиб, биздагидек қадр топар, фарқ ҳам йўқолар. Унгача, менга қолса, Абдуқодир ҳозирча Ўзбекистонда у ҳақида бўлаётганлардан бироз четда бўлиши, иложи бўлса, ҳеч нарса кўрмаслиги, эшитмаслиги, ҳеч нарсани ўқимаслиги яхшироқ. Шу ёзганимни ҳам.
@aslanov_futbol