Яқинда Муҳрим бир подкастда Хайрулла акага савол берганди:
- Сизлар Илёс Зайтуллаевнинг «Ювентус»га ўтганини кўргансизлар, ўшандаям шунақа ажиотаж бўлганмиди?
Албатта, у даврлар бошқа, ҳамма ўз уйида хурсанд бўлган, ижтимоий тармоқлар умуман йўқ. Аммо яна бир катта фарқ бор. Зайтуллаев «Ювентус»нинг ёшлар таркибида эди, яъни яна бошқа ўнлаб йигитлар сингари қандайдир имкониятга эга бўлади, ўхшаса, яхши, ўхшамаслиги ҳам мумкинлигини билиб турардик.
Абдуқодир Хусановнинг ҳолати бошқа. Клуб у учун 40 миллион тўлаяпти. Ҳа, «Манчестер Сити»да пул кўп, аммо ҳозирги даврда fair play деган чеклов бор, клублар ўн йил олдингидек пулни истаганча совура олмайди - демак клуб билиб туриб, катта пул беряпти. Гвардиолага ҳам ўнта футболчи олиб бера олишмайди, унда ҳам чекланган, Пеп мана шу 3-4 ўриндан бирига Абдуқодирни оляпти. Бу худди олтин балиқча учта тилак сўраганда бирига Хусановни айтгандек гап, чексиз имконият бўлса-да, тилаклар сони чекланган.
Демак, муносабат ҳам шунга мос бўлади. Хусанов синов учун келиб қолган эмас, қирқ миллионлик активга айланди энди. Унда имконият етарлича бўлади. Абдуқодир ўзига берилган имкониятдан қандай фойдаланишини жуда яхши биламиз - худди подкатлари каби - тез, ишончли ва кескин.
@aslanov_futbol