ҚАЛБИ МУҲАББАТ ИЛА МУНАВВАР ЭТИЛГАНДИ
Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг кийими йиртиқ-ямоқ, ўзи кўп оч юрганидан озиб, заифлашиб қолганди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўрганларида: «Аллоҳ таоло қалбини ҳидоят нури билан мунаввар этган зотга қаранглар. Мен уни Исломга киришидан олдин ота-онаси (Маккадаги энг бой одамлардан бири бўлган) энг зўр таомлар, энг зўр ичимликлар билан парваришлаб едирганини кўрганман. Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббати уни сизлар кўриб турган мана шу ҳолга келтириб қўйди», деган эдилар.
Мусъаб ибн Умайр розияллоҳу анҳунинг бу муҳаббати туфайли у бир маҳалладан ўтса, одамлар унинг шу кўчадан ўтганини ифоридан билишар эди. Энг бой одамлардан бирининг фарзанди, энг яхши таом ва ичимликларни ичиб, энг яхши кийимларни кийиб юрадиган инсон Исломни қабул қилганидан кейин Аллоҳ ва Расулига муҳаббат қўйгач, бу оламнинг фароғатидан воз кечган эди.
✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.
🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣
📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram