Arroziy.uz


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Хоразм вилояти «Имом Фахриддин ар-Розий» ўрта махсус ислом билим юрти матбуот хизмати расмий Телеграм саҳифаси.
Манзил: Урганч туман Қорамон қишлоғи, Каттабоғ маҳалласи, Ҳамкорлик кўчаси, 41/1-уй.
🌐 arroziy.uz
📞 (95) 606 92 55

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#бугун

🌞 ✅✅✅✅✅

🌙Ассалому алайкум! Рамазоннинг 9-куни муборак бўлсин! ☘️

➖➖➖➖➖

📆 Бугун:
✅ якшанба куни,
✅ 9-март, 2025,
✅ 9-рамазон, 1446.

🤲 Саҳоват, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган муборак Рамазон ойида хайрли амалларингиз беҳисоб ажрлар олиб келсин!🌼

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


АМАЛЛАР ИНСОННИ ҚУТҚАРА ОЛАДИМИ?

Ҳазрат Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай ривоят қилади: Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар:
- (Эй, мўминлар! Амал ва ибодатларингизни) мўътадиллик узра қилингиз. Ҳаддан ошишдан қочингиз. Зеро, сиздан ҳеч кимсани (оташдан) амали қутқара олмайди!
- Сизни ҳам амалингиз қутқара олмайдими, ё Расулуллоҳ? - сўради саҳобалар.
- Мени ҳам! Агар Аллоҳ таоло ўз ҳузуридан бир раҳмат ва фазл билан менинг гуноҳларимни мағфират қилмаса, мени ҳам
амалим қутқара олмайди! – дея марҳамат қилдилар ул зот.

"Энг кучли киши (курашда рақибини енгган) паҳлавон эмас. Ҳақиқий кучли инсон ғазабланган пайтида нафсини енга олган кишидир” (Имом Бухорий ривояти).

«Расулуллоҳ билан бир соат суҳбат» китобидан.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Рўзанинг тарбиявий аҳамияти

Рўзанинг арконларини ҳаммамиз яхши биламиз, бу – саҳардан то шомгача еб-ичиш ва жимодан тийилишдир. Банда бу ибодатни холис ният билан бажаради, саҳар вақти Аллоҳга сўз беради: «Раббим, саҳардан шомгача Сен учун емайман, ичмайман, жимо қилмайман», дейди ва шу сўзида кечгача туриб беради.
Ифторликка борсангиз, дастурхонда сувни кўриб, тамшаниб қоласиз. Аммо рўзадор, мўмин-мусулмон инсон дастурхондаги сувга эмас, қўлидаги соатига қарайди ва сабр қилади. Чунки у саҳар вақти Аллоҳга сўз берган, ўша сўзида туриши керак. Мусулмон одам ваъдасига хилоф қилмайди, ўттиз кун давомида шу лафзида мустаҳкам туради. Шу тариқа инсон айтган ҳар бир сўзининг масъулиятини ҳис қилишга, айтганининг устидан чиқишга одатланиб қолади. Рўзанинг ушбу тарбиявий аҳамияти, айниқса, бугунги кунимизда жуда долзарбдир. Чунки замонамизда сабот, сўзида туриш каби фазилатлар нодир, камёб, ноёб нарса бўлиб қолди.
Бугунги кунда содир қилинаётган аксар жиноятлар, аксар гуноҳлар, аксар адоватлар айнан лафзсизлик, субутсизлик туфайли юз беряпти. Оқибатда жамиятда, одамлар орасида ўзаро ишонч йўқоляпти. Ўзаро ишонч кўтарилса, одамгарчилик, меҳр-оқибат йўқолади. Одамлар бир-бирига, биродарига ишонмай қўяди, ишонмагандан кейин кўчада мусофирни кўрса, уйига олиб кириб меҳмон қилмайди. Ҳолбуки меҳмонни икром қилиш ҳазрати Иброҳим алайҳиссаломдан буён давом этиб келаётган инсоний фазилатдир. Аммо юқоридаги иллатлар туфайли одам ҳаммадан хавфсираб қолади ва табиийки, нафақат мусофирни, қўшнисини ҳам уйига киргизмайдиган бўлиб қолади. Шунинг учун ҳозирги кунда бирор жойга борган одам бир биродарининг уйига эмас, меҳмонхонада тунаб қоляпти.
Ўзаро ишончнинг йўқолгани, айниқса, қарз олди-берди муносабатларига яққол кўринмоқда. Қарз сўраш, қарз бериш йўқолиб боряпти. Ҳолбуки шариатимизда бировга қарз бериб туриш ёки олган қарзини ўз вақтида қайтариш мақталган амаллардандир. Ишончсизлик оқибатида гувоҳлик бериш ҳам йўқолиб боради. Бир одам ҳақида суриштирсангиз, ҳеч ким ростини айтмай қўяди. Мусулмон мусулмонга ишонмаса, меҳмон қилмаса, алдаса, омонатга хиёнат қилса, қиёмат қоим бўлади. Шунинг учун Рамазоннинг маънавий, тарбиявий жиҳати биз учун жуда муҳимдир.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


🤲 РАМАЗОН ЗИКР ВА ДУОЛАРИ

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

🗣Ўқилиши: Лаа илаҳа иллаа анта, субҳанака, инний кунту миназ золимийн.

💬Маъноси: Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим.

📿 Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Биродарим Юнус алайҳиссаломнинг дуоси ажойибдир, аввали таҳлил, ўртаси тасбиҳ ва охири гуноҳга иқрор бўлишдир. Ким ғам, ташвиш, мусибатга учраган ҳамда қарздор бўлса бир кунда уч марта шу дуони ўқиса, албатта, ижобат бўлади" (Дайламий ривояти).

📿 Таҳлил: "Лаа илаҳа иллаллоҳ".
📿 Тасбиҳ: "Субҳаналлоҳ".


#zikr #ramazon #tasbeh #duo

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#бугун

🌞 ✅✅✅✅✅

🌙Ассалому алайкум! Рамазоннинг 8-куни муборак бўлсин! ☘️

➖➖➖➖➖

📆 Бугун:
✅ шанба куни,
✅ 8-март, 2025,
✅ 8-рамазон, 1446.

🤲 Саҳоват, мурувват ва гуноҳлар кечириладиган муборак Рамазон ойида хайрли амалларингиз беҳисоб ажрлар олиб келсин!🌼

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#Мақола_2025
РАМАЗОН ҲИДОЯТ ОЙИДИР!

«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир. Сиздан ким ўша ойда ҳозир бўлса, бас, рўзасини тутсин», деган. (Бақара. 185)

Бундан аввалги оятда рўза «саноқли кунлар» фарз қилингани айтилган эди. Бу оят ўша «саноқли кунлар – «Рамазон ойи» эканини баён қиляпти. Айни чоқда, Рамазон ойининг фазли ҳам зикр этиляпти.

«Рамазон ойики, унда одамларга ҳидоят ҳамда ҳидояту фурқондан иборат очиқ баёнотлар бўлиб, Қуръон туширилгандир».

Рамазон ойи йил ичидаги энг афзал ой ҳисобланади. Унинг фазли ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар бор, улуғ уламоларнинг сўзлари, мадҳлар айтилган, китоблар битилган. Лекин бу ҳақдаги таърифларнинг гултожиси Роббил Оламийннинг Ўз каломида айтган мадҳидир. Бу Рамазони шарифнинг энг улкан фазилатлари ҳақидаги таърифдир.
Давоми... 🔻https://arroziy.uz/uz/news/621

УМИДЖОН домла Файзуллаев
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти мударриси.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


РАМАЗОНДА ИККИ НАРСАНИ МАҒЛУБ ЭТИНГ

Имом Раббоний қуддиса сирруҳу ўзларининг «Мактубот»ларида ёзадилар: «Нафснинг истаганларини қилмаслик, истамаганларини қилиш нафсни заифлаштиради. Уни мағлуб этишнинг энг қулай йўли эса суннатга мувофиқ яшамоқ ва қалбни махлуқот севгисидан пок тутмоқдир».
Яъни фақат Аллоҳ таолога юзланинг деяптилар. Ибн Ражаб Ҳанбалий «Латоифул маъориф»да айтадилар: «Мўмин киши учун Рамазон ойида нафсига қарши икки хил кураш жамланади. Кундузи рўза ила нафсига қарши курашади, кечаси эса қиёмул лайл билан. Ким шу икки мужоҳаданинг орасини жамласа, уларни тўлиқ бажарса, иккисига сабр қилса, ажр ва савобини ҳисобсиз олади», дейдилар.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#Мақола_2025
РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ОХИРАТДАГИ ФОЙДАЛАРИ

Рўзанинг охиратдаги фойдалари эса, жуда ҳам кўп бўлиб, улардан баъзиларини ўрганамиз.

Аллоҳ таоло: «Эй иймон келтирганлар, сизларга ҳам, худди сиздан олдин ўтганларга фарз қилинганидек, рўза фарз қилинди, шоядки, тақво қилсангиз», деган (Бақара: 183-184).
Бу ояти каримани Аллоҳ таоло:
«Эй иймон келтирганлар!» деб мўминларга маҳбуб нидо билан бошламоқда. Муҳим ва машаққатли ишни таклиф қилишдан олдин ўзи яхши кўрган ва унинг учун ҳар қандай машаққатни ҳам бўйнига олишга тайёр турган сифатни эслаб қилинган нидо эшитгувчида бўлажак ишга ғайрат билан киришиш руҳини уйғотади.
Аллоҳ таоло ҳам мусулмонларга ўта муҳим ибодат–рўза фарзлигини амр этишдан олдин уларга:
«Эй иймон келтирганлар!» деб нидо қилмоқда.
Оят маъносидан келиб чиқиб, рўза янги ибодат эмас, балки барча динларда қадимдан бор эканлигини тушунамиз.
Давоми... 🔻https://arroziy.uz/uz/news/620

СУХРОБ домла Қадамов
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти мударриси.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


#Мақола_2025
РАМАЗОН РЎЗАСИНИНГ ФАЗИЛАТИ

Рўза араб тилида «сиём» деб аталиб, луғатда бир нарсадан ўзини тиймоқликни билдиради.

Шариат истилоҳида эса, «тонг отгандан то қуёш ботгунча ният билан рўзани очувчи нарсалардан ўзни тиймоқликдир».
Рўзани очувчи нарсалар деганда емоқ, ичмоқ, жинсий яқинлик қилмоқ ва рўзани очиб юборадиган бошқа нарсалар тушунилади.
Рамазон ойи рўзасини тутмоқ иккинчи ҳижрий санада фарз қилинган бўлиб, рўза тутишнинг инсон учун фойдалари жуда ҳам кўп. Жумладан:
1. Рўза тутган кишининг тақводорлиги ошади.
Аллоҳ таоло рўза ҳақидаги оятнинг охирида:
«Шоядки, тақво қилсангиз», деган.
Аллоҳ таолонинг «Шоядки» дегани «албатта, албатта» маъносидадир.
Қадимдан барча уламолар ва ҳукамолар бу ҳақиқатни такрорлаб келганлар. Ўзини билган ҳар бир рўза тутувчи ҳам бу ҳақиқатни жуда яхши билади.
Давоми... 🔻https://arroziy.uz/uz/news/619

МУСТАФО домла Юнусхўжаев
Имом Фахриддин ар-Розий ўрта махсус ислом билим юрти мударриси.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


🌙 SAHARLIK FAZILATLARI

#ramazon #saharlik #hadis #duo #baraka
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹"КАҲФ" сураси

🎙Идрис Абкар

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ ﷺ:

“Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади” деганлар.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Яқинларингизни Жума айёми билан табрикланг!

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

🌼 Жума учун ғусл қилиш.

🌼 Хушбўй нарсалар суртиш.

🌼 Чиройли кийимлар кийиш.

🌼 Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.

🌼 Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.

🌼 Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.

🌼 Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.

🌼 Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.

🌼 Жума куни бомдод намозида «Ҳаа мийм сажда» ва «Ҳал атаа алалинсани» сураларини қироат қилиш суннатдир.

🌼 Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.

🌼 Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

💐🕊Жума муборак! 🕊💐

🌼Дилда иймон, тилда бўлсин зикр саловат.
🌸Ибодатлар гуноҳларга бўлсин каффорат.
🌺Ҳажга бориб Байтуллоҳни айланг зиёрат.
🪻Борар манзилингиз бўлсин Фирдавси Жаннат.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌖 Энг яқин инсоним кириб келган «Жума» куни муборак бўлсин.

🕌 Яқинларимизни табриклашни унутманг!

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом билим юрти матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram


Ким шу ишларни қилса, жаннатга киради

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васллам дедилар:
– Сизлардан ким бугун рўза тутди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
У зот:
– Сизлардан ким бугун жанозада қатнашди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
У зот:
– Сизлардан ким бугун мискинга таом берди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
У зот:
– Сизлардан ким бугун беморни зиёрат қилди?
Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
– Мен, – деди.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимда шу ишлар жамланса, у жаннатга киради", – дедилар»

Имом Муслим ривояти.

✍️Имом Фахриддин ар-Розий ислом таълим муассасаси матбуот хизмати.

🌐@arroziyuz |📲 Обуна бўлинг ва яқинларингизга улашинг🗣

📝Telegram •🎞 YouTube •📝 Facebook •💻 Instagram

Показано 16 последних публикаций.