Давлат органларида талабаларнинг жамоатчи ёрдамчи сифатида фаолият юритиши бўйича "Наманган тажрибаси" яратилмоқда
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан Давлат органлари ва ташкилотларида олий таълим муассасаларининг талабаларини жамоатчи ёрдамчи сифатида фаолиятини ташкил қилишга оид ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.
Куни кеча давлат органлари ва ташкилотларининг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш тузилмалари масъуллари ҳамда вилоятдаги олий таълим муассасаларининг соҳага масъул вакиллари иштирокида лойиҳа муҳокамаси ташкил этилди.
Лойиҳага кўра, олий таълимнинг бакалавр ёки магистратура босқичида таҳсил олаётган, зиммасига юкланадиган вазифаларни бажаришга соғлиғи имкон берадиган, зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган ёшлар жамоатчи ёрдамчи сифатида жалб қилиниши мумкин.
Маълумот учун: Ҳужжат лойиҳасида олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалардан жамоатчи ёрдамчи сифатида саралаб олиш, давлат органлари фаолиятига жалб қилиш, тарбиялаш ва уларнинг фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ талаблар белгилаб қўйилган.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram

Мақсад-олий таълим муассасаларининг талабаларини ўзлари таҳсил олаётган йўналиш бўйича амалий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, келгусида ўзларига муносиб иш топишларига кўмаклашишдан иборат.