ARGOS Namangan ǀ Rasmiy kanal


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Другое


Мазкур канал Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиалининг расмий канали ҳисобланади. Канал орқали янгиликлар, хабарлар, эълонлар ва таҳлилий маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Другое
Статистика
Фильтр публикаций


Давлат фуқаролик хизматидаги раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни мақсадли тайёрлаш тизими йўлга қўйилди

Куни кеча пойтахтимиз Тошкент шаҳрида "Раҳбар аёллар мактаби" ўқув дастуринг 4-мавсуми очилиш маросими ўтказилди.

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева иштирок этиб, ўқув дастури иштирокчиларига омад тилади.

Давлат хизматида хотин-қизларни салоҳиятини оширишга йўналтирилган ушбу дастур – мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий хабардорлик даражасини ошириш, касбий билимларини юксалтириш ҳамда давлат хизматида аёллар учун ўзаро тажриба ва малака алмашишга қулай ижтимоий мулоқот майдони вазифасини ўтайди.

Маълумот учун, айни вақтда ушбу ўқув дастурида Наманган вилоятидан 6 нафар раҳбар аёллар иштирок этмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


Репост из: Saida Mirziyoyeva
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
“Ayollar ishlagan va rahbarlik qilgan joylarda tartib, adolat, halollik, madaniyat yuqori bo’ladi”.

Sh. M. Mirziyoyev

-


«Там, где женщины работают и руководят, царят порядок, справедливость, честность и культура».

Ш. М. Мирзиёев



#Онлайн

Вакант лавозимлар учун тест жараёни давом этмоқда.

Расмий саҳифаларимиз:

Telegram | Facebook | Instagram


Бугун 21 январь, куннинг иккинчи қисмида давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар учун ўтказилаётган очиқ танловларнинг тест жараёнини қуйидаги хавола орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=KcPQGqqrLzE


#Онлайн

Айни вақтда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиалида давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар учун танловларнинг тест босқичи ўтказилмоқда.

Иштирокчиларга омад тилаймиз!


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


Репост из: Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi | АРГОС
#Давлат_дастури_лойиҳаси_муҳокамада

⚡️Давлат фуқаролик хизматидаги раҳбарлик лавозимларига хотин-қизларни мақсадли тайёрлаш тизими йўлга қўйилди


▫️Хотин-қизларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллиги ва давлат бошқарувида қарорлар қабул қилиш жараёнидаги иштироки мамлакат тараққиёти учун муҳим аҳамиятга эга.

Дарҳақиқат, хотин-қизларнинг ўз зиммасидаги вазифалар ижросига масъулият билан ёндашиши, улардаги ишчанлик салоҳияти, мулоқот кўникмалари, тезкор ва қатъиятлик билан қарор қабул қила олиш маҳорати, бу жараёнларда бошқа инсонлар фикрларини ҳам инобатга олиб, хулоса қила олиш хусусияти – давлат хизматида уларнинг ўзига хос ўрин тутишини намоён қилади.

Шу туфайли, давлат бошқарувида хотин-қизлар салмоғини ошириш, хусусан, салоҳиятли раҳбар аёллар корпусини шакллантириш – давлат фуқаролик хизматини ривожлантириш кун тартибидаги долзарб масалалардан бири ҳисобланади.

▫️Батафсил

Расмий саҳифаларимиз
Veb-sayt|Telegram|Facebook|Instagram|You Tube|X|Murojaat


Бугун 21 январь, куннинг биринчи қисмида давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар учун ўтказилаётган очиқ танловларнинг тест жараёнини қуйидаги хавола орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

https://www.youtube.com/watch?v=lwEjH-54IjY

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


Репост из: Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
#Namangan viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq tanlov eʼlon qilindi

Davlat fuqarolik xizmatchilari
vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida Namangan viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq mustaqil tanlov eʼlon qilindi:

🔷 Yangi Namangan tuman Tibbiyot birlashmasi:
— Tibbiyot birlashmasi boshlig‘i;

🔷 Ijtimoiy himoya milliy agentligining Namangan viloyati boshqarmasi:
— Chortoq tumani “Inson” ijtimoiy xizmatlar markazining 6-hudud To‘pqayrog‘och MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim;
— Kosonsoy tumani Inson ijtimoiy xizmatlar markazining 1-hudud Yuksalish MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim;
— Kosonsoy tumani Inson ijtimoiy xizmatlar markazining 13-hudud Istiqlol MFYda kompleks ijtimoiy xizmat ko‘rsatuvchi xodim.

🔷 Namangan viloyati o'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi:
— Fitosanitar nazorati davlat inspektori;
— Fitosanitar nazorati davlat inspektori[2];
— Fitosanitar nazorati davlat inspektori[3];

🔷 Namangan viloyati Qishloq xojaligi boshqarmasi:
— Uchqo‘rg‘on tumani yer tuzish va monitoring sho'basi yetakchi mutaxassis;

❗️Arizalar 25.01.2025 yil soat 23:59 gacha qabul qilinadi

🔷 Agentlikning Namangan viloyati filiali — 69-227-14-60

➖ Arizani elektron yuborish tartibi boʻyicha videoqoʻllanma

➖ Yagona identifikasiya tizimi — id.egov.uz dan ro'yxatdan o'tish bo'yicha videoqo'llanma

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos


Ҳаётдаги сенинг вазифанг оппоқ қоғоздек тоза умр саҳифаларини тўлдириш. Қилаётган ишингдан кўнглинг тўлишини истасанг, унинг муҳимлигига ишон. Муҳим ва буюк ишларни қилишнинг шарти эса уларни севишдир.

Стив Жобс

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


Наманган шаҳар ҳокимлигида ўқув-семинар ташкил этилди

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан маҳаллий давлат ҳокимияти органларидаги танлов ҳамда Одоб-ахлоқ комиссиялари фаолиятини амалий ёрдам бериш йўли билан ўрганиш ишлари бошланди.

Ўрганиш давомида танлов ҳамда Одоб-ахлоқ комиссиялари аъзоларига соҳага оид билим ва кўникмаларни ривожлантириш мақсадида, ўқув-семинарлари ҳам ташкил этиш белгиланган.

Худди шундай ўқув-семинари бугун Наманган шаҳар ҳокимлигида ҳокимлик аппарати ходимлари учун ташкил этилди.

Филиал мутахассислари томонидан ўқув-семинар давомида иштирокчиларга вакант лавозимлар бўйича очиқ танловларни ўтказиш, номзодларни малака талаблари бўйича саралашда шаффофликни таъминлаш, танлов якунлари бўйича ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш юзасидан тушунчалар берилди.

Шунингдек, қонун ҳужжатлари талаблари асосида Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини юритиш тартибининг ҳуқуқий механизлари, комиссия йиғилишини ташкил этиш, унда масалаларни кўриб чиқиш, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар амалий мисоллар билан тушунтирилди.

Якунида амалиётда учраб турган муаммолар бўйича ўзаро савол-жавоб қилинди.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


Репост из: Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali
#Namangan viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq tanlov eʼlon qilindi

Davlat fuqarolik xizmatchilari
vakant lavozimlarining yagona ochiq portalida Namangan viloyatidagi vakant lavozimlarga ochiq mustaqil tanlov eʼlon qilindi:

🔷 Namangan viloyati statistika boshqarmasi:
Qishloq xo‘jaligi va ekologiya statistikasi bo‘limi boshlig‘i;

🔷 Oʻzbekiston Respublikasi Yoshlar ishlari agentligi Mingbuloq tumani boʻlimi:
— Tolliq MFY hokim yordamchisi;

❗️Arizalar 24.01.2025 yil soat 23:59 gacha qabul qilinadi

🔷 Agentlikning Namangan viloyati filiali — 69-227-14-60

➖ Arizani elektron yuborish tartibi boʻyicha videoqoʻllanma

➖ Yagona identifikasiya tizimi — id.egov.uz dan ro'yxatdan o'tish bo'yicha videoqo'llanma

Порталнинг расмий каналиhttps://t.me/vacancy_argos


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Танлов_жараёни

Давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар учун  бугун ўтказилган танловларнинг тест ва суҳбат жараёнлари ушбу видеолавҳада.


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


🔹Савол: Топширилган ариза ҳолати тўғрисида маълумотни қандай кўрса бўлади?
✅Жавоб:
Шахсий кабинетга кириб «Менинг аризаларим» рукнидан керакли вакансияни танлаб «Ариза ҳолати» ойнасидан кўриш мумкин.

🔹Савол: Нотўғри (адашиб) юборилган аризани бекор қилиш имконияти борми?
✅Жавоб:
Бунда номзод шахсий кабинетига кириб «Менинг вакансияларим» рукнидан бекор қилинаётган вакансияни танлаб «Бекор қилиш» тугмасини босиш орқали амалга оширилади.

🔹Савол: Номзод ўзи тўғрисидаги маълумотларни ўзгартириши мумкинми?
✅Жавоб:
Номзод тўғрисидаги маълумот автоматик равишда my.mehnat.uz сайтида шакллантирилади, агар номзод хатолик топса “Маълумотларни янгилаш” тугмаси орқали маълумотларни ўзгартириш мумкин. Бироқ, ўзгартирилган маълумотлар тўғрилигига номзод шахсан жавобгардир.

Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram


#Онлайн

Айни вақтда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиалида давлат фуқаролик хизматидаги вакант лавозимлар учун танловларнинг тест ва суҳбат босқичлари ўтказилмоқда.

Иштирокчиларга омад тилаймиз!


Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram

Показано 14 последних публикаций.