Давлат хизматчилари учун навбатдаги ўқув-семинар вилоят Солиқ бошқармасида ташкил этилди
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали ташаббуси билан ташкил этилган ушбу ўқув - семинарда бошқарма аппарати ходимлари иштирок этди.
Ўқув-семинарда мутахассислар томонидан
қонун ҳужжатлари талаблари асосида Одоб-ахлоқ комиссияси фаолиятини юритиш тартибининг ҳуқуқий механизмлари, комиссия йиғилишини ташкил этиш, унда масалаларни кўриб чиқиш, ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ барча жараёнлар амалий мисоллар билан тушунтирилди.
Тадбир сўнгида ўзаро савол-жавоблар ва фикр-мулоҳазалар алмашиниш орқали олинган билимлар мустаҳкамланди.
Расмий саҳифаларимиз:
Telegram | Facebook | Instagram

Шунингдек, давлат хизматчилари ўз касбий фаолиятини қонунийлик, Ватанга садоқат ва хизмат вазифасига фидоийлик, ижро интизомига қатъий риоя этиш, ҳалоллик ва холислик, коррупциявий ҳолатларга муросасиз муносабатда бўлиш, хизмат сирини қатъий сақлаш каби принциплар асосида амалга ошириши лозимлиги таъкидланди.