12417. Солиҳ бандаларга илоҳий муҳаббат
“Албатта, иймон келтирган ва яхши амалларни қилганларга Роҳман муҳаббат пайдо қилур”, Марям сураси, 96-оят
Яъни, Раҳмон Зот солиҳ бандаларининг қалбига, гарчи уларга талаб этмаган бўлсаларда, Ўзи томонидан муҳаббат пайдо қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, Аллоҳ таоло бирор бандасини севса - Жаброилни чақиради ва унга: “Мен фалон бандамни севдим, сен ҳам уни севгин”, дейди. Жаброил уни севади. Сўнг осмонга нидо қилиб: “Албатта, Аллоҳ таоло фалон бандасини севди, сизлар ҳам уни севинглар”, деб нидо қилади, бас, само аҳли уни севадилар. Сўнгра (унинг барча ишида) қабулият берилади...”, дедилар.
Вадуд Зот ато этмиш ушбу муҳаббатни ғанимат бил.
Изоҳ: Ал-Вадуд: яъни, набийларини, расулларини ва уларга эргашганларни яхши кўрадиган ва улар ҳам уни яхши кўрадиган зот. У Зот улар учун барча нарсадан суюклироқдир. Уларнинг қалблари У зотнинг муҳаббатига тўлгандир.
Ибн Саъдий раҳимаҳуллоҳ ушбу оят тафсирида айтадилар: “У зот яратганларига гўзал мукофотлари, кенг оят, белгилари, чиройли лутф-марҳаматлари, ошкора ва махфий неъматлари сабаблари севилган Зотдир. У вадуддур - яхшиликни раво кўрувчидир. Вааддир, мавдуудир – яхши кўрилгандир.
Аллоҳ авлиёларини ва пок бандалари- асфиёларини яхши кўради, улар ҳам Уни яхши кўрадилар. У зот уларни севди ва уларнинг ҳам қалбларига муҳаббат, яхши кўришни жойлади. Сўнгра улар у билан Уни яхши кўрсалар, бу муҳаббатларига мукофот учун бошқа бир севги билан уларни яхши кўради”.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube