arabic.uz (hikmatlar)


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


@arabicuz_nahv (nahv-sarf kanal)
@arabicuz (hikmat-kanal)
@arabicuz_matn (hikmat-matnli kanal)
@arabicuz_bot (hikmat-bot) - arabic.uz hikmatlari
@arabicuz_nahv_hikmat (sharhli hikmat)

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


субҳаналлоҳ

📜«Аллоҳ эса покланувчиларни севадир», Тавба сураси, 108 оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


14052. Буюк аллома, Ҳабиб ибн Иброҳим ибн Умар ибн Оқил айтдилар: «Йа Каафий, йа Муғний, йа Фаттааҳ, йа Раззаақ!*» Ушбу исмлар озуқаси бўлмаган кишининг озуқасидир. Ҳатто у саҳрода бўлиб, ёнида ҳеч қандай озуқаси бўлмаса ҳам, Аллоҳ уни ризоқлантиради».

*Эй кифоя қилувчи, эй бой қилувчи, эй мушкулларни очувчи, эй ризқ берувчи Зот Аллоҳ!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


тадқиқот

📜Ислом тарихида ва яқин даврларда ёзилган улкан аҳамиятга
эга йирик асарлар
 
1. Ибн Асокирнинг «Тариху Димашқ» асари
Муаллиф: Али ибн Ҳасан ибн Ҳибатуллоҳ ибн Асокир ад-Димашқий (499–571 ҳ.)
Арабча: تاريخ مدينة دمشق
Бу асар ҳажми жиҳатидан Ислом тарихшунослигидаги энг улкан асарлардан бири, ҳатто маълум нашрлари бўйича биринчи ўринда туради.
Ҳажми 80 жилд, 36 244 саҳифадан ташкил топган.
Муаллиф: Ибн Асокир. Дамашқ тарихи билан бирга Ислом тарихидаги жуда кўп шахсларнинг таржимаи ҳолини қамраб олади. Муҳим жиҳати: номида «Дамашқ тарихи» бўлса ҳам, бу фақат шаҳар тарихи эмас. Унда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, саҳобалар, тобеинлар, муҳаддислар, фуқаҳолар, уламолар ва бошқа кўплаб тарихий шахслар ҳақида маълумотлар бор.

2. Имом Заҳабийнинг «Тарихул Ислом» асари
Муаллиф: Шамсуддин Заҳабий (673–748 ҳ.)
Арабча: تاريخ الإسلام ووفيات المشاهير والأعلام
Заҳабийнинг бу асари Ислом тарихининг энг катта биографик-тарихий манбаларидан бири.
Ҳажми 52 жилд, 31 546 саҳифадан иборат.
таҳқиқ: Умар Абдуссалом Тадмурий. Асар ҳижрий биринчи асрлардан бошлаб муаллиф яшаган давргача бўлган тарихни қамраб олади ва воқеалар билан бирга вафот этган машҳур шахслар таржимаи ҳолларига катта ўрин беради.
Шунинг учун уни оддий «тарих китоби»дан кўра тарих + табақот + тарожимнинг улкан энциклопедияси дейиш тўғрироқ.

3. Сибт ибн Жавзийнинг «Миръатуз заман» асари
Муаллифлар Юсуф ибн Қазавғлий, Сибт Ибн Жавзий (654 ҳ. вафот этган)
Арабча: مرآة الزمان في تواريخ الأعيان
Замонавий таҳқиқли нашри: 23 жилд, 11 576 саҳифадан иборат.
Асар ҳижрий илк даврлардан VII ҳижрий асргача бўлган тарихни қамрайди.
Бу ҳам умумий Ислом тарихи билан бирга шахслар таржимаи ҳолларини жуда кенг қамраб олган улкан асар.
 
4. Хатиб Бағдодийнинг «Тариху Бағдод» асари.
Муаллиф: Абу Бакр Аҳмад ибн Али ал-Хатиб ал-Бағдодий (392–463 ҳ.)
Арабча: تاريخ بغداد
24 жилд. Хатиб Бағдодий ва унга кейин ёзилган бир қатор завиллар бир тўпламда нашр қилинган. Асар асосан Бағдод тарихи ва унда яшаган уламолар, муҳаддислар, ровийлар ва бошқа шахсларнинг таржимаи ҳолларига бағишланган.

5. Ибн Касирнинг «Ал Бидоя ван ниҳоя» асари
Муаллиф: Исмоил ибн Умар ибн Касир ад-Димашқий (701–774 ҳ.)
Арабча: البداية والنهاية
Бу Ислом тарихининг энг машҳур умумий тарихларидан.
Қамрови Одам алайҳиссаломдан бошлаб → пайғамбарлар → Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам → хулафои рошидин → Умавийлар → Аббосийлар → муаллиф давригача. Замонавий таҳқиқли нашрларидан бирида: 21 жилд10 488 саҳифа. Бу нашрда охирги қисмлар ҳам қўшимча қўлёзмалар асосида қайта кўриб чиқилган.
Шунинг учун умумий Ислом тарихи изланаётган бўлса, «Ал-Бидоя ван-ниҳоя» энг муҳим асарлардан биридир.
 
6. Имом Табарийнинг «Тарихур русул вал мулук» асари
Муаллиф: Муҳаммад ибн Жарир ат-Табарий (224–310 ҳ.)
Арабча: تاريخ الرسل والملوك
Кўпинча қисқача «Тарихи Табарий» деб аталади.
Бу асар: яратилиш ва илк тарих;пайғамбарлар, қадимги подшоҳликлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даври, саҳобалар, рошид халифалар, Умавийлар ва Аббосийлар тарихини қамраб олади ва Табарийнинг ўз давригача етиб келади.
Асарнинг ҳажми нашрга қараб кескин фарқ қилади. Масалан, қисқартирилган ва таҳқиқ қилинган «Саҳиҳ Тарих ат-Табарий» нашри 5 жилд, 2232 саҳифа қилиб чиқарилган, лекин бу аслий асарнинг тўлиқ ҳажми эмас. Аҳамияти жиҳатидан Табарий тарихини Ислом тарихшунослигининг асосий пойдеворларидан бири дейиш мумкин.
 
7. Ибн Халдуннинг «Китабул Ибар» асари
Муаллиф: Абдураҳмон ибн Халдун (732–808 ҳ.)
Арабча тўлиқ номи: كتاب العبر وديوان المبتدأ والخبر في أيام العرب والعجم والبربر ومن عاصرهم من ذوي السلطان الأكبر
Бу асарни оддий тарих китоби деб қараш тўғри эмас. Унда: араблар; форслар; берберлар; Шимолий Африка; Андалус; турли сулолалар; давлатлар; сиёсий ва ижтимоий жараёнлар ҳақида кенг маълумот берилган. Унинг «Муқаддима»си эса тарих фалсафаси ва жамиятшунослик нуқтаи назаридан алоҳида машҳур.
 
8. Ибн Асирнинг «Ал Камил фит тарих» асари
Муаллиф: Иззуддин Ибн ал-Асир (555–630 ҳ.)
Арабча: الكامل في التاريخ
Бу ҳам энг йирик умумий Ислом тарихларидан. Унда воқеалар хронологик тартибда берилган ва тарих ҳижрий 628 йилгача давом эттирилади. Айниқса Салжуқийлар, Зангийлар, Айюбийлар ва мўғуллар истилосининг бошланиши каби даврлар учун жуда муҳим манба ҳисобланади.
 
9. Ибн Жавзийнинг  «Ал-Мунтазам» асари
Муаллиф: Абдурраҳмон ибн Али ибн Жавзий (508–597 ҳ.)
Арабча: المنتظم في تاريخ الملوك والأمم
  Бу асар ҳам катта умумий тарих бўлиб, яратилишдан муаллиф давригача бўлган воқеаларни қамраб олади. Айниқса Бағдод ва Аббосийлар даврига оид маълумотлари катта аҳамиятга эга.
 
10. Аҳмад Шалабийнинг «Мавсуъатут тарихил исломий» асари
Муаллиф: Аҳмад Шалабий (1915–2000)
Арабча: موسوعة التاريخ الإسلامي
Бу энди замонавий даврда ёзилган йирик асарлар қаторига киради.
Манбаларда унинг 8 жилдлик нашри ҳам қайд этилган; асар Ислом тарихини бошланишидан замонавий давргача таҳлилий тарзда ёритишни мақсад қилган. Бу асарнинг муҳим жиҳати — у фақат ривоятларни жамлаш билан чекланмай, тарихий жараёнларни таҳлил қилишга ҳаракат қилади.
 
11. «Ал Мавсуъатул арабийятул ъаламия» энциклопедияси
Бу Ислом тарихи китоби эмас, балки араб тилидаги умумий энциклопедиядир. Унда Ислом тарихи, мусулмон халқлари, давлатлари, олимлари, маданияти ва цивилизацияси ҳақида жуда катта миқдорда маълумот қамраб олинган.
Асар 30 жилд, 16656 саҳифа, 24000 га яқин асосий мақоладан ташкил топган. Унда 1000 дан ортиқ олим, муаллиф, муҳаррир ва бошқалар иштирок этган. Шунинг учун Ислом тарихи ва цивилизациясига оид замонавий энциклопедик маълумотнома сифатида алоҳида ўрин тутади.

Лекин асарлар рўйхати бу билан якунланмайди. Замонавий ёзилган улкан асарлар давом  этиб, уларнинг жамланишида кўплаб уламолар ва мутахассислар жамоалари иштирок этишган. Улардан,
1. “Кувайт Фиқҳ Энциклопедияси” — 45 жилд / 17 680 саҳифа
2. “Баянул Ислом” — 24 жилд
3. “Мавсуъатул муъжамил муфаҳрас лиалфозил ҳадисин набавий аш шарифи лил кутубис ситта” — 26 жилд / 16 113 саҳифа
4. “Шуруҳи Муватто”  - Имом Моликнинг "Муватто"сига ёзилган шарҳлар энциклопедияси— 25 жилд
5. “Надратун наъими” —
12 жилд / 6 979 саҳифа, каби замонавий Исломий энциклопедияларини санаб ўтиш мумкин.

Бундан ташқари, Қуръон ва тафсирга оид йирик асарлар тўпламларини, Ҳадис ва суннатга оид улкан тўпламларни, ақида, мазҳаблар ва динлар ҳақидаги йирик энциклопедияларни баён қилиш мумкин.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


14051. Уқба ибн Омир Жуҳаний розияллоҳу анҳу ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг ҳалокати Китобда ва сутдадир», деб айтганларида, саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули, Китоб ва сут(дан мурод) нима?» деб сўрашди. У зот айтдилар: «Қуръонни ўрганадилар-да, уни Аллоҳ азза ва жалла нозил қилганидан бошқача (нотўғри) таъвил қиладилар. Сутни (яъни, сути олинадиган чорваларни) яхши кўриб, жамоат ва жума намозларини қолдирадилар ва (одамлардан ажралиб) саҳролар(қишлоқлар)да яшайдилар, дедилар.

Имом Аҳмад «Муснад»да, Абу Яъло ва Табароний «мўъжамул Кабир»да ривоят қилганлар.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


давоми

Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам Роббилари билан намозда энг юқори хушуъ, завқда бўлардилар. Бир куни намоз асносида гўдакнинг йиғисини эшитиб қолдилар ва дарҳол одатларидан ташқари гўдакка раҳмлари келиб, оятни қисқа ўқиб, намозни тез тугатдилар.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мен намозни узун ўқимоқчи бўлиб бошлайман-да, гўдак йиғисини эшитиб қолиб, йиғиси сабабли онасининг қаттиқ изтиробга тушишини билганимдан, (намозни) енгил қиламан», дедилар». Имом Бухорий ривояти.
Аллоҳга дуо қилсангиз жуда лутфу-марҳаматли, мулойим ва меҳрибонлик билан дуо қилинг.
   Аллоҳнинг халқига мулойим ва марҳаматли бўлинг, шундагина Аллоҳга яқин бўласиз.
Аллоҳ барча илму қудратларида, мавжудотларида, тасарруфотларида ва жамики ишларида жуда мулойим ва марҳаматли Зотдир.

Доктор Муҳаммад Ротиб Наблусийнинг "Аллоҳнинг гўзал исмлари" номли асари асосида.

@arabicuz


давоми

Аллоҳ ишларнинг каттаю кичикларини, дақиқ тафсилотларини, кичик сабабларини, жуда йироқ мақсадларини, жуда узоқ фикр-ниятларини, бандаларининг хотираларини ва ҳис-туйғуларини билувчи, шу билан бирга бандаларига меҳрибон ва лутфу марҳаматли Зотдир.
Демак, ал-Латиф бўлган Аллоҳ бандаларининг барча ишларини енгиллаштиради, уларнинг дуоларини ижобат қилади, Аллоҳ уларга махфий сатр ҳолатида яхшиликлар қилади, бандалар билмаган жиҳатдан Аллоҳ уларга неъматларини зоҳир ҳамда мўл-кўл қилиб беради ва сановчилар бунинг саноғига ета олмайди, инкор этувчилар инкор эта олмайди.
Сиз Аллоҳнинг мукаррам хилқатисиз, Аллоҳ сизга мавжудлик неъматини берди.
Сўнг Аллоҳ сизга бу неъматнинг давомий бўлиб туриш неъматини инъом қилди. Аллоҳ сизга ҳавони, сувни, турар жойни, илмни, нутқнинг равонлигини ато қилди. Сизда хотин, бола-чақалар, қуда-андалар мавжуд. Бу неъматларнинг барчаси Аллоҳ азза ва жалланинг фазлидандир. Демак, бу маъно ҳам  ал-Латиф маъноларидандир.
  Ал-Латиф исмининг биринчи асосий маъноси шуки, албатта, Аллоҳ бу дунёда бандаларига кўринмас махфий Зотдир.
Бирор киши Аллоҳни била олмаслиги ва кўра олмаслиги ҳақдир. Аммо сиз уйингизда хотинингиз ва болаларингиз билан ўтирганингизда, қаерда бўлсангиз ҳам Аллоҳ сизлар билан биргадир. Лекин Унинг лутфи ва ўта махфийлиги биландир. Қаерда бўлса ҳам Аллоҳ у билан бирга эканини билмоқлиги, албатта, киши иймонининг афзаллигидандир.
Демак, Аллоҳ таоло бу дунёда кўринмайди, балки ўзининг лутфи-марҳамати, ҳикмати, икроми ва муҳаббати боис охиратда кўринади. Аллоҳ бу дунёда бизларга кўринмаслиги лутфи марҳамати ва имтиҳонидир. Охиратда биз уни кўришимиз эса Унинг икроми ва эҳсонидир.
Агар инсонлар Аллоҳни бу дунёда равшан аниқ кўрганларида, Аллоҳнинг ҳикмати ботил бўлар, уни адолат маънолари йўқ бўлиб кетар эди. Шунинг учун инсонлар уни охиратда кўриши ҳақида Қуръонда қуйидагича айтди: "У Кунда яшнар юзлар бор – Роббига назар солувчилар". Қиёмат сураси, 22, 23 – оят.
 Агар Аллоҳ таоло бу дунёда кўринса, гуноҳлар ортидан азоблар жорий қилингани кўрилса, ҳар бир инсон тўғри йўлда, истиқоматда бўлиб қолади. Лекин бу истиқоматнинг қадр-қиммати бўлмайди. Чунки Аллоҳ таоло бандаларини ўзига бўлган боғлиқлиги қаҳр алоқасида бўлишини хоҳламайди, балки муҳаббат алоқасида бўлишини истайди.
Шунинг учун агар Аллоҳ бу дунёда зоҳир бўлиб кўринса, албатта барча таклиф этилган амаллар, жасоратлар, савоб ва иқоблар буларнинг барчаси бекор бўлиб қолади. Бизлар бу дунёда имтиҳон қилинишимизни, жаннатга ҳақли бўлишимизни, бизга савоб бўлишини, даражаларимиз баланд бўлишини имкони бўлмай қолади.
  Шу ўринда Аллоҳ айтади: “Аллоҳнинг башар билан гаплашмоғи бўлмаган, фақат ваҳий орқали, ёки парда ортидан, ёхуд элчи юборур ва ул У Зотнинг изни ила хоҳлаган нарсасини ваҳий қилур. Албатта, У Олийдир, ўта ҳикматлидир”, Шууро сураси, 51-оят.
  Агар биз «Аллоҳ бандаларига ўта латофатлидир» десак, бу Аллоҳ таоло доимий сиз билан бирга, овозингизни эшитади, қалбингиздаги нарсани билади, хоҳиш-истаклар, эътиқодлар, тасаввурлар, хаёллар, буларнинг барчасини, шунингдек, қалбингиздаги ғам-ташвиш, қийинчилик, аламлар, хавф-ражолар – буларнинг барини билади деганидир. Шу билан бирга Аллоҳ сиз билан биргалиги маҳбубдир.
Тасаввур қилинг, агар бир инсон бошқа бир инсон билан доим бирга бўлса, ўтирганда у билан бирга ўтирса, юрса у билан бирга юрса, уйига кирганида у билан бирга кирса, таом еганида у билан бирга таом еса... Шу ҳол беш-олти кунлаб давом этса, охири «ҳужум»га учраган киши: мендан узоқда тур, олдимдан кетгин, дейди. Ваҳоланки, доим бирга бўлган киши унга бир оғиз сўз гапирмаган, танқид ва эътироз билдирмаган, ундан ҳеч нарса талаб ҳам қилмаган. Демак, бегона одамнинг сиз билан бирга бўлиши сизга ноқулайлик ва машаққат келтиради. Лекин Аллоҳ азза ва жалла доим сиз билан биргадир, лекин сиз Унинг биргалигини ҳис қилмайсиз, Унинг сиз билан биргалиги маҳбубдир.
«У қаерда бўлсангиз ҳам сиз билан бирга. Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчидир». Ҳадид сураси 4-оят.
  Ал-Латиф  исмининг иккинчи маъноси: ишларнинг нозик жиҳатларини ва сир-асрорларини билувчи деганидир.
 Ал-Латиф исмининг учинчи маъноси: Аллоҳ бандаларига уларнинг ўзлари билмаган жиҳатдан уларга ўта лутфу марҳаматли ва улар ўйламаган томондан уларга манфаатли нарсаларни ҳозирлаб, тайёрловчи Зотдир.
Масалан: куннинг қаттиқ иссиқ бўлиши, яъни ҳаво ҳароратининг кўтарилиши: Аллоҳ азза ва жалла ана шу шаҳар (юрт) аҳлига ўзлари билмаган ҳолда уларнинг меваларини пишишини ҳозирлаб, тайёрлайди. Қарабсизки бир ойдан сўнг уларнинг мевалари бозорларда чиройли кўринишда, мазали, ширин таъм, савдода ҳозиру-нозир бўлади. Бу меваларни шу муддатда ким пишириб тайёрлади? Албатта Аллоҳ таоло ҳозирлаб тайёрлайди.
Аллоҳ бандаларига лутфу-марҳаматли Зотдир. Унинг фазли билан ҳарорат бир муддат иссиқ, бир муддат совуқ бўлади, тупроқнинг унумдорлиги ошади, ерга бир муддат озгина сув еткизилади. Аллоҳ бандаларига яхшилик қилувчи, уларга ўзлари билмаган жиҳатдан марҳаматли, уларга манфаатли нарсаларни ўзлари ўйламаган томондан уларга ҳозирлаб, тайёрлаб, ризқ қилиб берувчи Зотдир.
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтганларидек, Аллоҳни ал-Латиф исмининг тўртинчи маъноси: албатта, Аллоҳ барча ишларни нозик жиҳатини билади ва бандасини бир ҳолатдан иккинчи ҳолатга катта иноят билан ўзгартирувчи Зотдир.
 Ал-Латиф исмининг яна бир маъноси: Аллоҳ бандаларини ишларини нозик жиҳатларини ва сиру асрорларини билувчи, сўнгра уларни ўз ўрнига қўполликсиз ва мулойимлик йўли билан бажарувчи Зотдир.
 
Аллоҳнинг ал-Латиф исмидан мўминнинг насибаси
Аллоҳнинг бу исмидан банданинг насибаси, Аллоҳни бандаларига мулойимли-марҳаматли бўлишлигидир. Аллоҳнинг динига даъват қилишда ҳам уларга мулойим ва марҳаматли бўлишидир.
“Фиръавнга боринглар! Чунки у туғёнга кетди. Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд, эсласа ёки қўрқса”. Икковлари: “Роббимиз, биз унинг бизга ёмонлик қилишидан ёки туғён қилишидан қўрқамиз”, дедилар. У Зот: “Қўрқманглар! Албатта, Мен сизлар биланман, эшитаман ва кўраман”. Тоҳа сураси, 43-46-оятлар.
Бир ишни амалга ошириш учун у тамон ҳаракатлансангиз ҳам мулойим бўлинг.  Агар бир ишни ташкил қилмоқчи бўлсангиз, унинг соҳибига оғир келмайдиган дастур тайёрланг.

давоми бор...

@arabicuz


Асмоул ҳусно

📜31. ал-Латиф

Аллоҳ таолонинг ал-Латиф исми Қуръони Каримнинг қуйида келтирилган етти оятида зикр қилинган:
1. «Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик (латиф) жойларигача билувчидир, ўта хабардордир» (Анъом сураси, 103-оят).

2. «Яратган Зотнинг Ўзи билмасми? Ҳолбуки, У ўта латофатлидир, ўта хабардордир» (Мулк сураси, 14-оят).

3. «Ва уйларингизда тиловат қилинаётган Аллоҳнинг оятларини ва ҳикматни эсланг. Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир» (Аҳзоб сураси, 34-оят).

4.« Албатта, Роббим хоҳлаган нарсасига латифдир. Албатта, У Зот билувчидир, ҳикматлидир» (Юсуф сураси, 100-оят).

5. «Аллоҳ бандаларига ўта латофатлидир. У Ўзи хоҳлаган кишига ризқ берур. У ўта қувватлидир, ўта иззатлидир (азиздир)» (Шууро сураси, 19-оят).

6. «Эй ўғилчам, албатта, у (амал) агар хантал уруғи вазнича бўлса-ю, у бир қоя тош ичида, ёки осмонларда, ёхуд ерда бўлса ҳам, Аллоҳ уни келтирур. Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир» (Луқмон сураси, 16-оят).

7. «Аллоҳ осмондан сув тушириб, ернинг ям-яшил бўлишини кўрмадингми?! Албатта, Аллоҳ ўта латофатлидир, ўта хабардордир» (Ҳаж сураси, 63-оят).

 
Маълумки, «бир нарсада лутфлик» деган жумланинг маъноси: ўша нарсанинг ўта нозиклиги, кишининг ўта яхшилик қилиши, нафсга ўта енгиллиги ёки ана шу нарсанинг махфий, яширин ҳолда бўлиши кабиларни англатади.
«Аллоҳ бандаларига ўта латофатлидир» деган жумланинг маъноси эса: Аллоҳ уларга рафиқ, меҳрибон, ўта яқин, мўминларга Ўз инояти билан меҳрибон, улар хилоф иш қилсалар ҳам тавбага чақирадиган, улар содир этган осийликларини мағфират қиладиган, уларга лутфу марҳаматли, уларнинг хос ҳолатларини биладиган, бандаларининг кўнгилларидан ўтадиган бирор нарса махфий бўлмайдиган Зотдир.

давоми бор...

@arabicuz


#duo
Муножот

📜Аллоҳим! Шукримиз озлиги сабаб яхшилик, хайрингдан бизни маҳрум қилма.
Сабримиз камлиги туфайли бизни ёрдамсиз ташлаб қўйма.
Истиғфоримиз озлиги сабаб бизни ҳисобга тутма.
Зеро, Сен — раҳматинг барча нарсани қамраб олган Карим Зотсан.
Аллоҳим! Гуноҳларимиз кўпайиб кетса, уларни мағфират қил.
Айбларимиз ошкор бўлса, уларни беркит.
Ғам-ташвишларимиз ортиб кетса, уларни арит.
Агарчи, нафсларимиз адашиб кетса, эй раҳм қилувчиларнинг раҳмлиси, лутфу караминг ила уни Ўзинг томон чиройли қайтар!

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Тақдир

📜Одамлар ютқазган (муваффақиятсизликка учраган) пайтларида қазо ва қадарга ишонадилар, иймон келтирадилар.
Аммо муваффақиятга эришиб қолсалар, уларнинг ҳар бири ўзини мўъжиза яратган дея ўйлаб қолади ва буларнинг бари Аллоҳ таолонинг фазли эканини унутади.
«Муваффақиятим фақат Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккул қилдим. Унгагина тавба қилурман», Ҳуд сураси, 88-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Қуръондаги луғавий фойдалар

📜Уйқунинг турли таърифи


◽️Уйқунинг муқаддимаси "синатун" дейилади:
"Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас", Бақара сураси, 255-оят.

◽️Уйқунинг бошланишини "нуъаас" дейилади:
"Ўзидан омонлик қилиб. мудроқ ила ўраган эди", Анфол сураси, 11-оят.

◽️Бўлинган уйқуни "ҳужуум" дейилади:
"Улар кечалари оз ухлар эдилар", Зориёт сураси, 17-оят.

◽️Узун давом этувчи уйқу "руқууд" дейилади:
"Уларни уйғоқ деб ўйлайсан, ҳолбуки, ухлаб ётурлар", Каҳф сураси, 18-оят.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


#quron

📜Аллоҳ таоло айтади: "Албатта, Соат келувчидир. Ҳар бир жон саъй-ҳаракатига яраша жазо олиши учун уни махфий тутурман", Тоҳо сураси, 15 - оят.

◽️Изоҳ: "Токи ҳар бир жон қиладиган саъй-ҳаракати сабабли жазоланиши учун (Қиёмат) соати албатта келгувчидир. (Лекин) Мен (Қиёмат қачон қойим бўлишини) яширишни истайман" (Алоуддин Мансур).

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Ҳаёт

📜Тақдир соати келганда, кўз кўр бўлади

Изоҳ: Тақдирнинг ҳал қилувчи лаҳзасида инсоннинг кўзи кўр бўлиб қолади. Инсон бошига тақдирда белгиланган ҳал қилувчи воқеа келганда, унинг фаросати ва вазиятни тўғри баҳолаш қобилияти гўё кўр бўлиб қолади; у одатда кўриниб турган нарсани ҳам англамай қолиши мумкин.
Масалан, инсон бир қарорнинг оқибатини одатда яхши тушуниши мумкин, аммо тақдирнинг ўша дақиқа, лаҳзасида қандайдир сабаб билан айнан ўша қарорни қабул қилиб қўяди.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


#quron

📜Намозингда Фотиҳа сурасини хотиржамлик билан, шошилмасдан ўқи. Ундаги ҳар бир ҳарфни Аллоҳ нозил қилганидек тўғри талаффуз қилишга эътибор бер. Зеро, Фотиҳа уммул Қуръон яъни, Қуръоннинг онаси ва энг улуғ суралардан биридир. У намознинг рукни бўлиб, намоз фақат у билан тўғри бўлади.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фотиҳатул Китоб»ни ўқимаганнинг намози йўқдир», дедилар. Имом Бухорий ривояти.

Қуръон тиловатини мукаммал адо этиш шунчаки шаклий иш эмас. Аксинча, у қалбий ва лисоний ибодатдир. Бир ҳарфни ўзгартириш маънонинг ўзгаришига олиб келиши ва намозни бузиши мумкин.

Эй Аллоҳнинг бандаси! Уни қандай нозил қилинган бўлса, шундай ўқишга жиддий аҳамият бер. Фотиҳани хушуъ билан ўқи ва уни тадаббур қил. Зеро, у намознинг калити ва руҳидир. Унда Аллоҳга ҳамду санони ва Ундан ҳидоят ҳамда собитқадамлик сўралган дуони жамлайсан.

Шундай экан, уни ўқишингни чиройли қил! Шунда намозинг янада комил бўлади ва унинг васф қилишга ожиз бўлинган баракалари очилади.

Доктор Аҳмад Исо Маъсоравий.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Неъмат

📜Ризқ фақат ой охирида олинадиган ойлик маош эмас.
Ризқ — хотиржам қалб, осойишта хонадон, дуо қилувчи она ва содиқ дўстдир.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Эътибор

📜Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Албатта, муаллимга ҳам, табибга ҳам иззат-икром кўрсатилмаса, сидқидилдан насиҳат бермайдилар.
Гар табибингга жафо қилсанг, дардингга сабр қилавер (тузалишингни кутма).
Гар муаллимга жафо қилсанг, жоҳиллигингга сабр қилавер (илмсиз қолишга рози бўл)".

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Устозлар

📜 Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳулллоҳ: “Албатта, одамлар ўз устозлари, шайхлари биландирлар. Шайх(катта устоз)лар (вафот этиб) кетсалар, ҳаёт ким билан бўлади?!", деди.

“Адабуш шарийъа” китобидан.

◽️Изоҳ: Юртда устозлар, муаллимлар ва олимларнинг ўрни беқиёс. Улар илм, ҳикмат, йўл-йўриқ, одоб-аҳлоқ, тарбия ва маънавий ҳаётнинг таянчидир. Устозлар нафақат билим манбаи, балки жамиятнинг маънавий «тириклиги»ни таъминловчи зотлардир. Уларнинг вафот этишлари билан халқларда илм, ҳикмат ва маънавиятнинг улкан бўшлиғи юзага келади. Уларсиз ҳаётнинг маъно-мазмуни, йўл-йўриқлари йўқолиши ва халқнинг адашиши, тўғри йўлдан оғиб кетиши каби хатарлар юзага келади.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


Устоз отангдай улуғ

🟢Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: “Устозим Ҳаммод вафот этгандан сўнг қачон намоз ўқисам, ҳар сафар албатта ота-онамга қўшиб, унга ҳам Аллоҳдан мағфират сўраганман. Устозим ҳовлиси томонга унга ҳурматан асло оёғимни чўзмадим. Менинг ва унинг ҳовлиси орасида еттита кўча бор эди”, дедилар. “Туруқот” асаридан.

🟢Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ: «Имом Абу Ҳанифа мени ва оиламни йигирма йил давомида таъминлаб келди. Мен у зотга: “Сиздан кўра сахийроқ кишини кўрмаганман”, деганимда. Абу Ҳанифа: “Қандай қилиб? Сен устозим Ҳаммодни кўрганингда борми!" дер эди. Шайх Аҳмад Робиъ Азҳарий.

🟢Шайх, орифи биллоҳ Муҳаммад ибн Ялас Тилмисоний раҳимаҳуллоҳ шайхи ва устози Муҳаммад ибн Аҳмад Ҳаршовийдан дарс олиб юрган вақтлари устози маълум вақтга таълимни тўхтатиб, дарсга келмай туришини айтиб, узр айтади. Муҳаммад ибн Ялас ундан бу вақтга ғоиб бўлиши сабабини сўраганда, у 100 тилла дуру миқдорида қарзи борлигини, сафар асносида ўша пулни жамлаб келишини айтади. Шунда Муҳаммад ибн Ялас бориб ўзининг дўконини ўша миқдордаги нархга сотади-да, қарзни ёпиши учун у маблағни олиб бориб беради.

🟢Қози ва фақиҳ Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ намозини тугатиб: «Аллоҳим, ота-онам ва (устозим) Абу Ҳанифани мағфират қил», деб дуо қиларди.

🟢Ҳорун ар Рашиднинг ўғли Маъмуннинг ўсмирлик вақти эди. Устози (бир куни) уни ҳеч бир сабабсиз асо билан урди. Маъмун: "Нега мени урдингиз?" деб сўраганди, устоз: "Жим бўл!" деди. Ҳар гал Маъмун сўраса, устози: "Жим бўл!" деб жавоб бераверди.
Орадан йигирма йил ўтиб Маъмун халифалик мансабига ўтирганида, биринчи қилган иши устозини чақиртирди. Ундан сўради: “Ёшлигимда мени нима учун ургандингиз?”.
Шунда устози табассум қилиб: "Унутмаганмидингиз?" деди. Маъмун: "Аллоҳга қасамки, ҳеч қачон унутмаганман", деди.
Шунда устоз: "Мазлум инсон (кўрган зулмини) ҳеч қачон унутмаслигини сизга таълим бериш, билдириш учун урган эдим", деб жавоб берди.

🟢Шогирд устозга муҳтождир. Устозга эргашган киши шубҳасиз тўғри йўлни топади. Чунки диндаги йўл мураккабдир. Шайтон йўллари эса кўп ва аниқ кўриниб туради. Кимни тўғри йўлга йўллаб турадиган устози бўлмаса, шайтоннинг йўлига тушиб қолиши муқаррардир.
“Иҳёу улумид-дин” китобидан.

🟢Қалбинг хира тортиб, сустлашиб қолсанг, (маънавий устозим деб билган) севган инсонинг ҳузурига бориб, қалбингни поклашинг гўзал ҳолатдир.
Зеро, ҳар гал унинг олдига заиф ҳолда келиб, кучли руҳоният билан қайтасан. Шайх Ражаб Нақшбандий.

P.S. Аллоҳ таоло холис ва самимий уламоларимиз, устозларимизни саломат сақласин, вафот этганларини раҳматига олсин. Илм масъулиятини зиммаларига олиб, илм омонатини етказаётган улуғларимизни Ўзининг ҳифзи ҳимоясида асрасин!

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


14050. Имом Бухорий ривоят қилган ушбу ҳадисда севикли Пайғамбаримиз Мустафо соллаллоҳу алайҳи ва алайҳи васалламнинг олийжанобликлари ва саховатлари акс этган: “Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Бир гуруҳ ансорлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан нарса сўрашган эди, у зот уларга бердилар. Кейин яна сўрашди. Уларга яна бердилар. Ниҳоят, у зотнинг ҳузурларидаги нарсалар тугади. Шунда у зот: «Ҳузуримда бирор яхшилик бўлса, уни сизларга бермай, сақлаб қолмайман”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


من العوائل العلمية المعاصرة التي توارثت فيها أنوارُ الهدى والعلم:

١- الوالد: فضيلة الشيخ عبد الرزاق بن إبراهيم الغوثاني (ت ١٤٠٢)، رحمه الله تعالى.

قال الدكتور يحيى: حضر والدي دروس الشيخ عبد الصمد إسماعيل القاري، وحضر دروس الشيخ حسن حبنكة الميداني، وحضر خُطَب الشيخ عبد الله الغلاييني، مفتي قطنا، وحضر خُطَب ودروس الشيخ عبد العزيز أبازيد، مفتي درعا.

٢- الابن: فضيلة الشيخ الدكتور يحيى عبد الرزاق الغوثاني، حفظه الله تعالى.

٣- الحفيد: الأستاذ عاصم بن يحيى الغوثاني، حفظه الله تعالى.


Ибрат (29)

📜Ҳидоят ва илм нурларини авлоддан-авлодга мерос қолдираётган замондош илмий оила(сулола)лардан

1. Ота: Фазилатли шайх Абдураззоқ ибн Иброҳим Ғавсоний (вафоти 1402 ҳижрий) раҳимаҳуллоҳ.

Доктор Яҳё айтадилар: «Отам шайх Абдусамад Исмоил қорининг дарсларида, шайх Ҳасан Ҳабаннака Майдонийнинг дарсларида, Қатна муфтийси шайх Абдуллоҳ Ғалайинийнинг хутбаларида ҳамда Дера муфтийси шайх Абдулазиз Абозиднинг хутба ва дарсларида қатнашганлар».

2. Ўғил: Фазилатли шайх, доктор Яҳё Абдураззоқ Ғавсоний, ҳафизаҳуллоҳ.
Шайх таниқли ислом олими, қироат ва тажвид илми мутахассиси ҳамда тадқиқотчи. У Қуръони каримни ёдлаш, ўргатиш ва тажвид қоидаларини осонлаштирилган услубда тақдим этиш бўйича кўплаб илмий ишлар ва китоблар муаллифи ҳисобланади.

3. Набира: Устоз Осим ибн Яҳё Ғавсоний, ҳафизаҳуллоҳ.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube


14049. Мутакаббир инсон тушунишдан маҳрум этилади. Агар тушунса ҳам, қайсарлик қилиб ҳаққа эргашмайди.
“Энди ер юзида ноҳақ мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзлари учун йўл тутмаётганларни, агар эгрилик йўлини кўрсалар, уни ўзлари учун йўл тутаётганларни тезда Ўз оятларимдан бураман”, Аъроф сураси, 146 – оят.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube

Показано 20 последних публикаций.