Қуръон ажойиботлари
📖 “...Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда...”, Оли Имрон сураси, 26-оят.
Сен, барча айбу нуқсонлардан пок Зот, халқингдан хоҳлаганингга мулк, салтанат ва ер юзида тамкин, мустаҳкамлик ато этасан.
Шунингдек, хоҳлаган бандангдан мулк салтанатни тортиб оласан ҳамда дунё ва охиратда хоҳлаган бандангга иззат, азизликни ато этасан. Хоҳлаган бандангни эса зиллат, хорликка соласан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта якка Ўзинггина барча ишга қодирсан.
Аллоҳ субҳанаҳу ва таолодан ўзгага боғланиш ҳаёлотини, ёлғон тасаввурни қалбингдан суғуриш учун бир оятда хоҳиш тўрт маротаба такрор келади. Аллоҳ жалла жалалуҳу азизлик Аллоҳ таолонинг тоатида эканини билдириши учун мулк, подшоҳлик ва азизлик, иззатни бир-биридан ажратиб зикр қилди. Албатта кимки маъсият йўлига тушар экан гарчи у амалда, мансабда бўлсада, Аллоҳ уни хор қилади.
🔖Изоҳ: «Хоҳлаган кишингга мулк берурсан ва хоҳлаган кишингдан мулкни тортиб олурсан».
Агар дунёда Аллоҳдан бошқа бирор кимса бирор мулкка молик бўлса, унинг моликлиги қарзга олган одамнинг моликлигига ўхшайди. Ҳақиқий молик бўлган Аллоҳ таоло унга Ўзи ирода қилган ҳикмат бўйича вақтинчалик, арзимаган мулкни бериб қўйган бўлади.
Бинобарин, хоҳлаган пайтида ундан мулкни тортиб олаверади Мулкни вақтинчалик қарзга олган одам ҳақиқий моликнинг шартига мувофиқ тасарруф қилса, бахт-саодатга эришади. Агар ҳақиқий моликнинг шартига мувофиқ иш тутмаса, ўзидан кўраверсин.
«Хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан».
Барча мулкнинг эгаси бўлгандан кейин Ўзи билади-да. Чиқарган ҳукмини суриштирадиган зот йўқ. Нима ҳукмни ирода қилса, ўша ҳукмни чиқаради.” “Тафсири Ҳилол”дан.
@arabicuz
iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube