⚠️ Дезинформация ёхуд танлаб ўқиш зарурати
"Янги Ўзбекистон" газетасининг жорий йил 31 январдаги 22-сонида мухбир Нодир Маҳмудов қаламига мансуб юқоридаги сарлавҳали мақолада ахборот маконида ёлғон хабарларнинг ортиб бораётгани, сохта маълумотларни тарқатиб, “суюнчи” оладиганлар кўпайиб кетаётгани надомат билан тилга олинган.
⚡️ Мақолада муаллиф медиа соҳаси мутасаддилари, шунингдек, экспертларни жиддий ўйлантириши лозим бўлган саволларни кўндаланг қўйган. Жумладан:
❓ Медиамаконда миллий контент яратиш, дунёдаги воқеаларга миллий манфаатларимиз нуқтаи назаридан баҳо бериш нечоғлик уддаланиши мумкин бўлган вазифа?
❓ Бўлар-бўлмас ахборотни, видеолавҳаларни кимлар билан ва нима мақсадда бўлишяпти?
❓ Бетайин, нохолис ахборот ва хабарлар манбаси билан қизиқяптими?
❓ Нега аксарият медиамаҳсулотнинг сифати, долзарблиги, мазмун-моҳияти ва холислиги абгор?
👉 Мақола билан батафсил танишиш
Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт

Келиб чиқиш илдизи хорижда бўлган манбалар мамлакатимиз обрўси, нуфузига путур етказишга, одамлар тафаккурини издан чиқаришга қаратилган ахборот хуружини авж олдириш билан овора.
Бугун урушнинг ана шу шакли энг катта таҳдидлардан бирига айланган. Глобаллашув бутун дунёга шиддат билан ҳукмини ўтказишда давом этаётган бир пайтда фуқароларни, айниқса, ёш авлодни бузғунчи ғоялар таъсиридан асраб-авайлаш кун тартибига чиқди.
Бундай шароитда тарбия борасида миллий қадриятлар, урф-одатлар, анъаналар руҳи ўз сўзини айтиши, ахборот майдонида миллий контент яратиш вазифаси муҳимлиги етакчи позицияга чиқиши лозим, дейилади мақолада.
Миллий ахборот маконимиз четдан кириб келган ахборот билан тўлиб-тошар экан, бу ҳолат миллий контент ривожи тўхтаб қолишига олиб келади. Натижада миллий контентни бой бериб қўйишимиз ҳам мумкин.