“Ким олади-ё, шугинани-ё – 2025” танловига!
МАДДОҲЛАР"Бай-бай ширин", дея қилар тановвул,
Шўр чиқса ҳам машҳур ошпаз таоми.
Катта шоирларни мақтайди нуқул,
Ноўрин бўлса-да, шеърда каломи.
Қоидадир: ёшлар ғўр, мўйсафид айбсиз,
Камчиликни ёпар кишининг номи.
Бизнинг жамиятда айни дам, афсус,
Мевадан муҳимроқ дарахт мақоми!
Анвар ЭШНАЗАР,
Тошкент вилояти, Янгийўл шаҳри
⭕️ Каналга обуна бўлинг👇👇👇
https://t.me/mushtumjurnali