Репост из: Raqobat qo‘mitasi
ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ МАИШИЙ ТЕХНИКА СОҲАСИДАГИ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ
🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан республикамизнинг ҳудудлар кесимида истеъмолчиларнинг савдо марказлардан харид қилган маиший техника воситалари юзасидан келиб тушган мурожаатлари доимий равишда ўрганиб чиқилиб, ўзининг ижобий учимини топмоқда.
Жумладан,
✈️ Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X
🇺🇿 Рақобат қўмитаси томонидан республикамизнинг ҳудудлар кесимида истеъмолчиларнинг савдо марказлардан харид қилган маиший техника воситалари юзасидан келиб тушган мурожаатлари доимий равишда ўрганиб чиқилиб, ўзининг ижобий учимини топмоқда.
Жумладан,
Жиззах вилояти мисолида
Ғаллаорол туманида истиқомат қилувчи фуқаро Қ.Ф. Жиззах шахридаги “Зебо” савдо марказидан сотиб олган кир ювиш мошинаси бузилиб қолгани учун сервис марказига мурожаат қилиб, лекин сервис маркази ходимлари томонидан носозлик бартараф этилмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан фуқаронинг мурожаати ижобий ҳал этилган.
Сурхондарё вилояти мисолида
Музработ туманида яшовчи фуқаро Б.И Ангор туманидаги буюм бозоридан харид қилган 5,8 млн. сўмлик “SAMSUNG” русумли кир ювиш машинаси нуқсонли эканлигидан норози бўлиб мурожаат қилган. Шундан сўнг, ҳудудий бошқарма томонидан истеъмолчига бошқа худди шу русумдаги техник соз ҳолатдаги кир ювиш машинасига алмаштириб берилиши таъминланди.
Андижон вилояти мисолида
Андижон вилоят Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи истеъмолчи С.М “IDEA” маиший техника савдо марказидан муддатли тўлов асосида “Premier” русумли Кондиционер, кир ювиш машинаси ва газ плиталарини шартнома асосида 10 йил кафолати билан харид қилганлиги ҳамда харид қилинган маҳсулотлар орасида кондиционер носоз ҳолатдалиги аниқланганлиги юзасидан уни бартараф этиш мақсадида ҳудудий бошқармага ариза қолдирган. Ҳудудий бошқарма томонидан шартномага асосан кир ювиш машинаси таъмирлатиб берилиши таъминланди.
Шунингдек, Шаҳрихон туманида истиқомат қилувчи фуқаро М.И “SANREMO TEXTILE” МЧЖдан онлайн савдо марказидан 2 700 000 сўмга идиш-товоқ жамламаси харид қилганлиги, бироқ махсулот реклама қилинган даражадаги табга жавоб бермаганлиги сабабли махсулотни қайтариб берганлиги ва харид қилган пулини ололмаётганлиги юзасидан шикоят қилган.
Мазкур мурожаат ҳудуўдий бошқарма томонидан ўрганилиб мурожаатчига харид қилган 2 700 000 сўм қайтартирилиб берилиши таъминланди.
Тошкент вилояти мисолида
Тошкент туманида яшовчи фуқаро “IT Innovatsion technology scholl” OКдан ошхона мебели учун буюртма қилиб, буюртма учун олдиндан тўловни амалга оширганлиги аммо, корхона томонидан бошқа русумдаги, сифатсиз ва яроқсиз ошхона мебели етказиб берилган. Ҳолат юзасидан корхонанинг ходимига норозилик билдирганида, 4 кун муддатда тўғрилаб олиб келиб берамиз деб мебелларни олиб кетгандан сўнг, унга ўзгартишлар киритиш учун қўшимча 500 АҚШ доллар талаб қилаётганлигидан норозилик билдириб, маҳсулотни қайтариб, тўланган пулларини қайтарилишида амалий ёрдам сўраб Ҳудудий бошқарма мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганишлари натижасида, “IT INNOVATSION TECHNOLOGY SCHOLL” OК томонидан мурожаатда келтирилган камчиликлар барчаси бартараф этилиб, фуқаронинг ошхона мебели учун тўлаган 8 700 000 сўм пул маблағи қайтариб берилиши таъминланди.
Фарғона вилояти мисолида
Риштон туманида яшовчи фуқаро Т.М. Қўқон бозоридан 6 300 000 сўмга музлатгич сотиб олгани, орадан бироз вақт ўтиб, музлатгич яхши ишламай қолгани бўйича норози бўлиб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан маҳсулот бошқа соз холатдаги музлатгичга алмаштириб берилиши таъминланган.
✈️ Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиш аломатлари билан хизмат кўрсатувчи ташкилотларга нисбатан қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилди.
Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz
веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X