ЭНДИЛИКДА ҚАРОВСИЗ ЁТГАН ТОМОРҚАЛАР СОЛИҚ ТЎЛОВИ УЧ БАРОБАР ТЎЛАНАДИ
2025 йил 1 январидан бошлаб Аҳоли томорқасидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича берилаётган имтиёз ва қўлланилаётган таъсирчан чоралари қўлланилиши бошланганлиги, бунда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 14 февраль кунги “Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида замонавий ташкилий тизимни жорий қилиш ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-22 сонли Фармони қабул қилинган бўлиб, мазкур фармонда бир қатори имтиёз, преференциялар ҳамда бошқа таъсир чораларини қўллаш кўрсатиб ўтилган. Унга мувофиқ:
Ҳоким ёрдамчилари томонидан ҳудуднинг иқлим шароитини инобатга олган ҳолда ҳар чоракда ўтказиладиган мониторинг натижасида экин тўлиқ экилмаган ёки қаровсиз қолдирганлик ҳолати аниқланганда :
Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига давлат дастурлари доирасидаги имтиёзли кредитлар берилмайди;
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун назарда тутилган имтиёзлар тўхтатилади;
«Online mahalla» электрон платформаси маълумотлари асосида экин экилмаганлиги аниқланган йил учун ер солиғи ставкаси уч карра миқдорида ҳисобланади.
Бундан ташқари томорқа ва ижарага берилган ер майдонларидан самарали фойдаланиш йўлга қўйилган, яъни экин экиладиган майдонларига экин экилган тақдирда, «маҳалла еттилиги» кафиллиги билан барча имтиёзлар ва амалдаги солиқ ставкалари тиклаб берилади.
Шу жумладан аҳоли томорқаларидан юқори даромад олишни рағбатлантириш мақсадида 2026 йилдан бошлаб тажриба деҳқон хўжаликлари ва томорқа ерларида етиштирилган маҳсулотлардан олинган даромад миқдори 1 сотих учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан юқори бўлганда фуқаролар ва (ёки) деҳқон хўжаликларининг экин билан банд бўлган ер участкалари учун тўланган ер солиғининг 90 фоизи тегишли йил якуни билан қайтариб берилади.
https://t.me/antikorruz