Фарғона вилояти Қува тумани Оққўрғон МФЙ намуна кўчасида жойлашган 61-сонли Давлат мактабгача таълим ташкилотида болалар заҳарланмоқда деган хабар юзасидан бир қатор блогер ва журналистлар воқеа жойини холислик учун ўрганишга боришган, ўша заҳоти блогерлар ва журналистларни ДМТТ идорасидан ташқарига чиқишларида Элмурод, Авазбек, Хасанбўй, Жахонгир исмли халқчил тилда айтилганда "КЎЧАВОЙЛАР" журналист ва блогерларни уриб тан жароҳати етказишиб, моддий техникаларини синдириб ташлашган. Воқеа 22.01.2025 йил куни соат 11:35 лар чамасида содир бўлган.
Блогерлар ва журналистлар келиб тушаётган хар бир ҳолатни холисона ўрганиш жараёнлари охири ўлим ёки тан жароҳати, камида моддий техникалари синдирилиш билан тугамоқда.
Болалар заҳарланиш билан боғлиқ масалалар жойига бориб ўрганилмасдан тармоқларга чоп этилса нохолис ахборот бўлиб қолиши аниқ. Шунинг учун блогерлар холисликни таъминлаш мақсадида боришган ва калтакланишган.
Юқоридаги бўлиб ўтган ҳолатда бир нафар блогер ўртача оғирликдаги тан жароҳати 21 кундан узоқ муддатли соғлиғи ёмонлашишига сабаб бўлиб, ҳозирда Қува тумани Кўп тармоқли шошилинч марказига олиб борилган.
Юқоридаги ҳолатни Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси (ЖПКнинг 322,327) моддаларига таяниб жиноят ҳақида берилаётган хабар сифатида ишни назоратга олишларини сўраб қоламиз.
https://t.me/antikorruz