МУРОЖААТ
🦅 ANTIKORRUPSIYA
Ассалому алайкум Ҳурматли канал админлари, яъна Сизларни безовта қилишга мажбур бўлябман, тўғриси бошқа имконим ҳам бўлмай қолди, яқинда каналингиз орқали қилган мурожаатимдан сўнг ва нихоят 5-маротаба деганда суд мана шу илова қилинаётган ижро варақасини чиқарди, аслида ижро варақаси орадан 7 кун кечикиб тайёрланди, лекин электрон тизим орқали МИБ юборилмасдан қолмоқда, фермер хўжалиги техникалари 70 кундан ошди, жарима майдончасида, кунига камида 100.000 сўмдан кунлик тўлов билан турибди, хаво харотати совуб бормоқда, трактор радиатори сув билан қолган, хўжаликда иш қизғин, тушунмай қолябмиз нима учун ишимиз пайсалга солиниябди, Ахир каналларда судга оид материал эълон қилинса Судьялар Олий кенгаши узундан узун муносабат бериб борарди лекин булар ҳам жим, неча маротаба уриниб буларни ҳам ишонч телефонига тушиб бўлмайди, ДАВЛАТ РАҲБАРИ ва ҚОНУН Ҳимоясида бўлган бўлган тадбиркорга муносабат шундай бўладими???
🦅 ANTIKORRUPSIYA