Инсофсизларни инсофга чақириш бефойда: бизга боғча, мактаб ва шифохоналар хусусийлаштирилишини тақиқловчи қонун керак
Буни тепадан ё ёнбошдан топшириқ тушса, исталган объектни рўйхатга қўшиб, исталган объектни рўйхатдан тушириб турадиган Давактивга тушунтириш, соғлом ақлга чақириш бефойда. Қачондир, вақти келиб, Давактив ва унинг тайинланган инвесторлари иштирокидаги "хусусийлаштириш" кейслари учун тарих барибир ҳукм чиқаради.
Шу маънода, Қашқадарёда сотувга қўйилган боғчаларнинг “бўш турган объект” сифатида сотувга қўйилиши билан боғлиқ муаммога жузъий ҳолат деб қарамаслик керак. Бу системага айланиб бўлган. Андижондан тортиб Қорақалпоғистонгача. Дунёни сув босса, сиз инсофга чақириб мурожаат этаётган Ўзбекнефтегаз, Шўртангаз ва Давактивнинг тўпиғига сув чиқмайди. Боғчадаги болалар ва ота-оналар валийнеъмат олигархлармидики, уларнинг сўровига қулоқ илинса.
Яна такрорлаймиз: Боғча. мактаб, шифохона ва университетлар ва ўзи умуман, таълим ва тиббиётга оид объектлар ва уларнинг ҳудудларини сотиш, "хусусийлаштириш" қонун билан тақиқланиши керак!