ANSOR


Гео и язык канала: Узбекистан, Украинский
Категория: Религия


Қуръон тиловати видеоларда 🎞️
Исломий расмлар 🕋
Исломий дарслар 🕋
Маърузалар 🎶
Таржима видеолар 🎞️
Ва бошқа сиз фойда оладиган нарсалар
https://youtube.com/c/ansor95
Arxiv Kanal @ansorarxiv

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Украинский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Репост из: Lillahi | Аллоҳ учун
Гўзал хулқ – Жаннатга киришга сабабдир.

"Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрашди: Одамларни Жаннатга энг кўп киришларига сабаб бўладиган нарса нима? — деб сўрашди. У зот дедилар: «Муттақинлар (Аллоҳдан қўрққанлар) ва гўзал хулқ эгаларидир»".
[Имом Термизий ривояти]

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ ушбу ҳадис ҳақида айтадилар: "Набий саллаллоҳу алайҳи ва саллам тақво ва гўзал ахлоқни бирга зикр қилдилар, чунки, "тақво" инсонни Аллоҳ билан, "гўзал ахлоқ" эса одамлар билан муносабатларини яхшилайди".

[Шайх Абдураззоқ ал-Бадрни «аҳодисул ахлоқ» китобидан]

Абу Юсро


Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
«Агар сизлардан бирингизни бир аёл мафтун қилса ва бу(аёл) унинг қалбига тушиб қолса, у ҳолда ўз хотинига бориб яқинлик қилсин. Чунки бу амал унинг нафсини қайтаради».
(Саҳиҳ Муслим, 1403)

▪️ Ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ҳалолликка ва иффатга йўналтириш.

2. Никоҳ алоқасининг аҳамияти.

3. Шаҳватларни ҳалол йўл билан даволаш.

4. Жамиятни сақлашдаги исломнинг донолиги.

5. Ҳис-туйғуларни бошқариш ва ўзини тута билиш.

6. Хотиннинг тинчлантирувчи ўрни.

✍️Абу Юсро


Имом Авзоий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

"Албатта, Ислом йўқолмайди, лекин аҳли сунна (яъни, ҳақиқий суннатга эргашувчилар) йўқ бўлиб кетадилар. Ҳатто бир шаҳар ёки қишлоқда улардан фақат бир ёки икки киши қолади, балки ҳеч ким қолмаслиги ҳам мумкин".

[Кашфул курбат 18]

Абу Юсро


Репост из: Lillahi | Аллоҳ учун
Динингизни аниқлаб олинг!

لَكُمۡ دِینُكُمۡ وَلِیَ دِینِ
[Сизга ўз динингиз, менга ўз диним бор]

Кофирун сураси, 6-оят

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Сизга ўз динингиздан мурод – куфрдир. Менга ўз динимдан мурод – Исломдир".

Абу Юсро


Репост из: Lillahi | Аллоҳ учун
Қийинчилик ва мушкулотларни ечими

«Хушуъ билан дуо қилиш ва туннинг фазли»

Тунда Роббингни ҳузурига ошиқ бўлиб, Унга чин қалбдан юзлан, қалбингдаги ва барча эҳтиёжларингни Ундан сўра. Ўз ожизлигингни тан олиб, Унинг улуғворлиги қаршисида ялин ва илтижо қил.

—Ривоят қилинадики, бир киши деди:
"Кунларни бирида мен Бишр ибн Ҳорисни ҳузурига келдим".
—У мендан сўради:
"Сени бу ерга нима олиб келди?"
—Мен жавоб бердим:
"Бир масъала билан".
—У сўради:
"Қандай масъала"?
—Мен айтдим:
"Бу шундай масъалаки, унинг ечимига бошқа бирор йўл йўқ".
—Шунда у деди:
"Унда кечанинг зулматида Роббингга юзлан. Кечанинг туб-тубида барака ва нажот бор".

Кейин мен Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдига бордим ва ундан маслаҳат сўрадим. У ҳам шундай деди:
"Тунда Аллоҳга ёлбор. Унда(тунда) нажот топасан".

Абу Юсро


Илмнинг фазли | инсонларни энг ажри улуғлари

Шайх Солиҳ Оли-шайх(Аллоҳ у кишини ҳифзида сақласин), айтади:

«Ким илмни ўрганиш ва ўргатишга доимий равишда машғул бўлса, у ҳар он ўзига ҳам, бошқаларга ҳам садақа қилаётган бўлади. Шунинг учун аҳли илм – агар ниятлари солиҳ бўлса, одамларни орасида энг улуғ ажр эгалари бўлади».

Абу Юсро


«Тақво – шайтоний нафсга қалқон бўлади».

Юсуф алайҳиссаломнинг қиссасини эсласангиз, унинг тақвоси уни ҳаром ишлардан тийиб, ҳалол ҳаёт сари етаклади.

Аллоҳ таоло айтади:
«Ким Аллоҳга тақво қилса, У зот унинг йўлини очиб қўюр».
[65:2]

Абу Юсро


Репост из: Lillahi | Аллоҳ учун
Сеҳргар ва фолбинларга бориш

Баъзи аёлларнинг қиладиган хатоларидан бири шундаки, улар (эркак ёки аёл) бўлишидан қатъий назар сеҳргарлар, фолбинлар ва алдоқчиларга борадилар. Бунга сабаб, улардан бири бирон касалликка, сеҳрга ёки кўз тегишига учраганда ёки фақатгина "Мен сеҳрланганманми?", "Эгам сеҳрланганми?" деб сўраш учун ёки эрини сеҳр қилади (ўзини севиб қолиши учун бирор амал қилишни сўраш мақсадида уларга мурожаат қиладилар). Бу эса ҳаромдир. Ҳатто уларга ишониш куфр ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Ким фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, у ҳолда Муҳаммадга нозил қилинган нарсага куфр келтирган бўлади".
[Сунан аҳли ривоят қилган].

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни тасдиқламаган лекин улардан сўраш ҳақида ҳам айтганлар:
"Ким фолбинга бориб, ундан бирор нарсани сўраса, унинг қирқ кунлик намози қабул қилинмайди".
[Муслим ривояти].

▪️Манба:
[Шайх Ибн Жибрин раҳимаҳуллоҳни «аёллар томонидан содир этиладиган етмишта жиноятлар» китобидан]

Абу Юсро


Репост из: Lillahi | Аллоҳ учун
У (Нуҳни ўғли) деди: «Мен ўзимни сувдан сақлайдиган бирон тоғнинг устига чиқиб кетажакман».
▪(Бу – ақл билан фикр юритиш эди).

(Нуҳ) айтди: «Бугун Аллоҳнинг (кофирларни ҳалок қилиш ҳақидаги) амридан сақлагувчи йўқдир, магар Ўзи раҳм қилган кишиларнигина сақлар».
▪(Бу – ваҳий эди).

(Шу пайт) ўрталарини тўлқин тўсиб қўйди-да, (ўғил) ғарқ қилинувчилардан бўлиб қолди.
▪(Бу – натижа эди).

Шундай экан, ким ўз ақлини Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардан устун қўйса, ўзини-ўзи нафслар ва бидъатларга тўла бўлган зулматли денгизларга ташлайди. Ким шариатни ақли билан қарама-қарши қўйишга одатланса, унинг қалбида иймон барқарор бўлмайди."

Манба: (1/187 :ابن تيمية – درء تعارض العقل والنقل)

✍️ Абу Юсро






Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан:

"Албатта, бу қалблар бамисоли идишлардир, уларни Қуръон билан тўлдиринг. Уларни Қуръондан бошқа нарсалар билан тўлдирманг".

Манба:
[Имом Аҳмадни "Аз-Зуҳд" китоби, 900]

@Ansor_95


Репост из: Lillahi | Аллоҳ учун
Кўп унитувчилар учун. Ўзбекча айтганда(эсарлар) учун.

Шайх Сулаймон Руҳайлидан насиҳат:

Ким кўп унитишлик, эсдан чиқаришликдан шикоят қилса, унга Аллоҳни кўп эслашлик ва доим зикрда бўлишлик даво бўлади ва Қуръонни кўп тиловат қилишлик билан даво топади.

Бу иккиси зеҳнни чарҳлайди.

Хоссатан, зикрлардан: "سبحان الله –субҳанаоллоҳ" калимасини кўп айтиб юришлик билан бўлади. Бу зикр – намозда ҳам машруъ қилинган.

Аллоҳни кўп эслашлик уни зикр қилиш билан бўлади, Аллоҳ таоло айтади:
«Қачонки унутсанг, Роббингни эсла ва: "Шоядки Роббим мени бундан яхшироққа яқин бўлишимга ҳидоят қилса", дегин».

[Каҳф сураси, 24-оят]

Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1


Аксар инсонлар – ҳаётда ғам, қайғу, мушкилотлар, ҳафалик, ризқ масаласи, фитналар ва ҳоказолар ичида яшайди...
Сабабини қарасангиз, аксарини "намози" саломат эмас!

Юқоридаги мазкур қилинган танглик ҳаётдан чиқмоқчи бўлган инсон Аллоҳ таолодан "намоз" билан мадад сўрайди.

Аллоҳ таоло айтади:
Сабр ва намоз ўқиш билан Аллоҳдан мадад сўранглар. Албатта у (намоз ўқиш) оғир ишдир. Магар шикастанафс зотларга (оғир эмасдир).

[Бақара сураси, 45-оят]

@Ansor_95


Репост из: Lillahi | Аллоҳ учун
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Тўртала мазҳаб имомларига "Аёл киши юзини очиши жоиз", деган қавлни нисбатлашади! Албатта бу хато, буни рад қиламиз | Шайх Абдулазиз Торифий (Аллоҳ у кишига нажот берсин)

Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1


Мўминнинг мўмин биродаридан оладиган насибаси

Яҳё Ибн Муоз раҳимаҳуллоҳ айтади:
«Мўмин кишининг сендан оладиган насибаси уч нарса бўлсин:
1. Агар унга фойда бера олмасанг, зарар ҳам берма.
2.Уни хурсанд қила олмасанг, хафа ҳам қилма.
3. Мақтай олмадингми, уни ёмонлама».

(Жомеъ ал-улум вал-ҳикам 2/283)

@Ansor_95


Репост из: Lillahi | Аллоҳ учун
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Икки Ҳарам обиди (Фузайл ибн Иёзнинг) тавбасига сабаб бўлган ажойиб қисса | Шайх Саид Камолий ҳафизаҳуллоҳ

Таълиқ: Аллоҳ таолонинг оятлари у зотларни қулоқларига эмас, балки, қалбларига кирар эди.

Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1


Репост из: Lillahi | Аллоҳ учун
Исломда дўстлик

Ҳакимлар айтишар эди:
Биродарни биродар устидаги лозим бўлган нарсалардан; қалби билан уни дўст тутиши, тили билан уни зийнатлаши, моли билан уни қўллаб қувватлаши, одоби билан уни тўғрилаши, йўқлигида унинг шаънини ва обрўсини чиройли ҳимоя қилишидир.

"الإخوان" لابن أبي الدنيا: (١/‏١١١)

Мулаххос ва таълийқ:
Аллоҳим, биродарларимизаро қалбларимизни ислоҳ қилгин, тилларимизни ислоҳ қилгин, молларимизни тўғри тасарруф қиладиган ва манфаатли қилгин, ўзаро гўзал одоб-ахлоқ бергин.


Улашинг:⤵️
http://
t.me/Lillahi_1


Репост из: Lillahi | Аллоҳ учун
Бугун муҳаррам ойининг 1–куни, ҳижрий 1446–йил.


Абу Усмон Наҳдий раҳимаҳуллоҳ айтади:
«(Салафи солиҳинлар) учта ўн кунликни улуғлашар эди:
1. Рамазоннинг охирги ўн кунлиги
2. Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги
3. Муҳаррам ойининг аввалги ўн кунлиги».

(Латоифул маъориф)

Улашинг:⤵️
http://t.me/Lillahi_1


#Табрик

Барчангизга қурбон ҳайити муборак бўлсин!💐

تقبل الله منا و منكم صالح الأعمال 🤲🏻

Показано 20 последних публикаций.