Lillahi | Аллоҳ учун


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Ким вафотидан кейин амали тўхтаб қолмаслигини истаса, бас, илм тарқатсин.
✍️ Имом Ибн Жавзий
Савол ва мулоҳазалар учун:
@Abu_Yusro_1

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Жаннатийлар учун энг лаззатли ва энг ёқимли неъмат – Аллоҳнинг жамолини кўришдир.

Билингки, жаннат аҳли учун энг лаззатли, ёқимли ва энг улуғ неъматлар орасида Аллоҳнинг жамолини кўришдан бошқа ҳеч нарса йўқдир. Бунга Аллоҳ таоло айтади:
«Яхшилик қилганлар учун янада яхшиси ва зиёдаси бордир».
(Юнус, 26-оят).

Пайғамбаримиз Муҳаммад саллаллоҳу алайҳи васаллам бу оятни изоҳлаб:
"Аллоҳнинг жамолини кўриш», деб тафсир қилганлар.

Аллоҳдан сўраймизки, мени ва сизларни бу энг улуғ неъматга эриштирсин.

Абу Юсро таржимаси


Динингизни аниқлаб олинг!

لَكُمۡ دِینُكُمۡ وَلِیَ دِینِ
[Сизга ўз динингиз, менга ўз диним бор]

Кофирун сураси, 6-оят

Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ айтади:
"Сизга ўз динингиздан мурод – куфрдир. Менга ўз динимдан мурод – Исломдир".

Абу Юсро


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Қийинчилик ва мушкулотларни ечими

«Хушуъ билан дуо қилиш ва туннинг фазли»

Тунда Роббингни ҳузурига ошиқ бўлиб, Унга чин қалбдан юзлан, қалбингдаги ва барча эҳтиёжларингни Ундан сўра. Ўз ожизлигингни тан олиб, Унинг улуғворлиги қаршисида ялин ва илтижо қил.

—Ривоят қилинадики, бир киши деди:
"Кунларни бирида мен Бишр ибн Ҳорисни ҳузурига келдим".
—У мендан сўради:
"Сени бу ерга нима олиб келди?"
—Мен жавоб бердим:
"Бир масъала билан".
—У сўради:
"Қандай масъала"?
—Мен айтдим:
"Бу шундай масъалаки, унинг ечимига бошқа бирор йўл йўқ".
—Шунда у деди:
"Унда кечанинг зулматида Роббингга юзлан. Кечанинг туб-тубида барака ва нажот бор".

Кейин мен Аҳмад ибн Ҳанбалнинг олдига бордим ва ундан маслаҳат сўрадим. У ҳам шундай деди:
"Тунда Аллоҳга ёлбор. Унда(тунда) нажот топасан".

Абу Юсро


Зикрларни мунтазам бажаришнинг фазли

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ:
«Кимки тонги ва тунги зикрларини, намозлардан кейинги зикрларни ва ухлашдан олдинги зикрларни давомий қилса, Аллоҳни кўп зикр қилувчилардан саналади".

▪️Таълиқ:
Аллоҳни кўп зикр қилишни фазли эса – улкан фазл ва Жаннатдир.
Аллоҳ таоло айтади:
«...Аллоҳни кўп зикр қилгувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилгувчи аёллар — улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат) тайёрлаб қўйгандир».
[Аҳзоб сураси, 35-оят.]

Абу Юсро


Жоҳиллик бу – инглиз, рус тилини ёки бошқа тилларни билмаслик эмас ёки бошқа дунёвий илмларни билмаслик эмас, балки, ҳақиқий жоҳиллик – киши ўз динини билмаслигидир!

Дунё ишларида жоҳил бўлишлик билан охират ишларига тааллуқли ишда жоҳил бўлишни фарқи бор.
Охират илми(тавҳид)да жоҳил бўлишликни хатари – охиратингизни манзилатини аниқлаш демакдир!


Абу Юсро


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Салафлар ҳаётидан ёшларга насиҳатлар

Қобус ибн Абу Забён айтади:
"Бир куни Абу Забён орқасида биринчи намозни адо этдик. Бизнинг барчамиз ёш йигитлар эдик, фақат муаззин (азон айтувчи) кекса(қария) эди. Намозни тугатгач, у биз томонга ўгирилиб, ёшлардан сўрай бошлади: Сен кимсан? Сен кимсан? Ҳар бирига савол берар ва юзида рағбатлантириш, далда ва шижоат маъноси сезилар эди. У сўнгра деди: Албатта, Аллоҳ ҳеч бир пайғамбарни ёш йигит бўлмай туриб юбормаган ва шунингдек, илм ҳеч қачон ёшлик вақтдан бошлангани каби бошқасида тўлиқ гавдаланмаган".

Бу – ёшлик даврининг қадр-қимматини, бу даврнинг баракаси ва хайрли имконият эканини очиб беради.
Инсон ўз ёшлик умрини билиб, уни; илм олиш, куч-қувват ва фаолликдан тўлақонли фойдаланиш учун сарфлаши ҳар бир инсон учун буюк бахт эканини таъкидлайди.

▪️Таълиқ:
Ёшлик бу – Аллоҳ берган умрнинг энг серҳосил даври. Аллоҳнинг измидаги баракалар ёшлик вақтларда яширинган бўлади!
Шабоб ёши деганда: 15 ёшдан – 40 ёшгача этибор қилинади!

Абу Юсро таржимаси


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Расуллуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлган муҳаббатнинг мукофоти

Анас розияллоҳу анҳу ривоят қилади:
Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳузурларига келиб:
–Қачон қиёмат бўлади, ё Расулуллоҳ? - деб сўради.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
–Қиёматга нима тайёрладинг? - деб сўрадилар.
У киши айтди:
–Мен кўплаб намоз, кўплаб рўза, кўплаб садақа тайёрлай олмадим, лекин, мен Аллоҳ ва Унинг Расулини яхши кўраман.
Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
Сен ўзинг севган кишиларинг билан биргасан.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошқа ривоятда:
"Киши ўзи севганлари билан бирга бўлади", дедилар.

▪️Таълиқ:
Бу ҳадисда мусулмонлар учун чин муҳаббат нима ва унинг қанчалик улуғ ва муҳим эканига кўрсатиқлар бор. Аллоҳ ва Расули соллаллоҳу алайҳи васалламни чин дилдан севиш инсонни уларга яқин қилади ва охиратда ҳам уларга яқин бўлишни таъминлайди.
Расулуллоҳга муҳаббат – у зотни суннатларини иҳё қилишлик билан бўлади ва мукофоти – у зот билан жаннатда бирга бўлиш.

Абу Юсро таржимаси


Фиқҳий маълумот | суннатни иҳё қилиш

Таҳорат олаётган киши таҳоратдан аввал "басмалани–бисмиллаҳни" айтиши суннат амаллардан саналади.

▪️Далил Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадиси:
"Кимки таҳоратда Аллоҳнинг исмини эсламаса, таҳорати мукаммал эмас".
(Абу Довуд ва Термизий ривоятлари).

Ушбу ҳадисни уламолар "Бисмиллаҳни" айтишни мустаҳаб деб тушунганлар.

▪️Эслатма:
Таҳоратни "Бисмиллаҳ" билан бошлаш савобли амал, лекин унутиб қўйилган тақдирда таҳорат бекор бўлмайди.

Абу Юсро


Репост из: Sayfulloh Nosir sahifasi صفحة سيف الله ناصر
Алҳамдулиллаҳ.
Бутун Ислом уммати учун қувончли кун.
Минглаб, милёнлаб мазлумлар кўксига шамол тегди.

Мен кўрган видеолар ичида қамоқдан эндигина озод этилган бир йигитнинг "Аллоҳга қасамки, бугун ўлдирилишим керак бўлган кун эди" деган гапи таъсирли эди.

Субҳаналлоҳ.

Аллоҳ таоло барча мазлумларга нажот берсин, туғёнга кетган золимларга завол берсин.

Омин.


Қиш мўминнинг баҳоридир

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
“Қиш – мўминнинг баҳоридир. Кун қисқа бўлади, рўза тутиб олади. Тун узун бўлади, таҳажжудга туради” - дедилар.

Бу ҳадисни ҳукми – заиф. Лекин, маъноси саломат бўлгани учун "маъносига" кўра амал қилинади.

Салафларни ҳаётига қарасак, юқоридаги маънога монан қавллар бор, бир қанча.

Қуйида баъзиларини зикр қиламиз:

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ:
"Қиш – мўминларнинг баҳоридир. Улар унда Аллоҳга итоатда куч тўплайди ва қилмишларини ислоҳ қилишга интилади".

Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:
"Қишда рўза тутиш бу – ғаниматдир, чунки кун қисқа тунлар эса Аллоҳга ибодат учун ўз вақтини беради".

Суфён Саврий раҳимаҳуллоҳ:
"Қишда тунлар жуда узун ва тинч бўлади. Уларни Аллоҳга ибодат учун имконият сифатида қабул қиладиганлар – энг муваффақиятли кишилардир".

Ибн Қаййим раҳимаҳуллоҳ шундай дейди:
"Мўмин учун қиш фасли ғаниматдир. Кунлар қисқа, рўзалар осон; тунлар узун, қиёмга (намозга) тайёр. Шунингдек, мўмин учун Аллоҳга яқинлашиш учун тафаккур ва сабрни ошириш фурсати мавжуддир".

Убайд ибн Умайр раҳимаҳуллоҳ қиш келса, шундай деб айтар эди:
"Эй, Қуръон аҳли! Намозингиз учун тунлар узун, рўзангиз учун кундузлар қисқа бўляпти. (Бу кунларни) ғанимат билингиз!".

Абу Юсро




Сеҳргар ва фолбинларга бориш

Баъзи аёлларнинг қиладиган хатоларидан бири шундаки, улар (эркак ёки аёл) бўлишидан қатъий назар сеҳргарлар, фолбинлар ва алдоқчиларга борадилар. Бунга сабаб, улардан бири бирон касалликка, сеҳрга ёки кўз тегишига учраганда ёки фақатгина "Мен сеҳрланганманми?", "Эгам сеҳрланганми?" деб сўраш учун ёки эрини сеҳр қилади (ўзини севиб қолиши учун бирор амал қилишни сўраш мақсадида уларга мурожаат қиладилар). Бу эса ҳаромдир. Ҳатто уларга ишониш куфр ҳисобланади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Ким фолбинга бориб, унинг гапига ишонса, у ҳолда Муҳаммадга нозил қилинган нарсага куфр келтирган бўлади".
[Сунан аҳли ривоят қилган].

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уларни тасдиқламаган лекин улардан сўраш ҳақида ҳам айтганлар:
"Ким фолбинга бориб, ундан бирор нарсани сўраса, унинг қирқ кунлик намози қабул қилинмайди".
[Муслим ривояти].

▪️Манба:
[Шайх Ибн Жибрин раҳимаҳуллоҳни «аёллар томонидан содир этиладиган етмишта жиноятлар» китобидан]

Абу Юсро


👆Эй биродар, ўзингни уйғот ғафлатдан.
Ўткинчи уйга (дунёга) абадий яшаш учун боғланганинг етар!


Ёлғизликдаги гуноҳлар

–Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:
"Албатта, умматимдан шундай кишиларни биламан, улар қиёмат куни Тиҳома тоғлари каби оппоқ ҳасанатлар билан келадилар, лекин Аллоҳ уларни чанг-тўзондек қилиб юборади".
–Савбон (розияллоҳу анҳу) сўради: "Эй Аллоҳнинг Расули, уларни бизга таърифлаб беринг, улар орасида биз ҳам бўлиб қолмайлик".
–Шунда Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
"Албатта, улар сизларнинг биродарларингиз ва сизлардан чиққан, тунда сизлар каби ибодат қилишади, аммо улар ёлғиз қолганларида Аллоҳнинг ҳаромларини бузишади (ўзи қолганда Аллоҳга осийлик қилади)".
(Ибн Можа ривояти).

▪️Ёлғизликдаги гуноҳларнинг сабаблари:
1. Имоннинг заифлиги: Аллоҳнинг доимий назорати ва ҳузурини ҳис қила олмаслик.
2. Ҳавойи нафс ва шаҳватларга эргашиш: Инсоннинг ёмонликка ундовчи нафсига бўйсуниши.
3. Майда гуноҳларга бепарволик қилиш: Бу гуноҳлар йиғилиб, одатга айланиши мумкин.

▪️Уларнинг(ёлғизликдаги гуноҳларни) давоси:
1. Имонни мустаҳкамлаш: Аллоҳни кўп зикр қилиш, Қуръон ўқиш ва Унинг улуғлигини тафаккур қилиш.
2. Ихлосни ошириш: Яширин ҳолдаги ибодатлар ҳам очиқдагидек самимий бўлиши керак.
3. Нафс билан курашиш: Уни мунтазам ҳисоботга тортиш ва фитналардан узоқ туриш.
4. Тавба ва истиғфор қилиш: Аллоҳ таоло айтади:
Тақво қилгувчи зотларни қачон шайтон томонидан бирон васваса ушласа, (Аллоҳни) эслайдилар, бас (Тўғри Йўлни) кўра бошлайдилар.
(Аъроф: 201).

Таълиқ:
Ҳақиқий ёлғизлик – мўминнинг Аллоҳ билан бирга бўлишидир. У Зотдан кечирим сўраб, Унга дуо қилиб ва Унинг ҳузурига янада яқинлашиб яшаш – демакдир.

✍️ Абу Юсро


Пайпоққа масҳ тортиш

–Биродар, бу нима!? Нима қиляпсан!?
–Пайпоқларимга масҳ тортяпман...
–Бу амалинга нима далилинг бор?
–Далилим: Имом Бухорий ва Имом Муслимда келган саҳиҳ ҳадис: саҳобий – Муғийра ибн Шўъбадан (Аллоҳ У кишидан рози бўлсин) ривоят қилади:
"Мен бир кеча Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда бирга эдим. Мен ул зотга сув идишидан сув қуйдим. У зот юзларини ювдилар, қўлларини тирсакларгача ювдилар ва бошларига масҳ тортдилар. Сўнг уларнинг махсиларини ечмоқчи бўлдим. Шунда у зот: "уларни қолдир, чунки мен уларни пок ҳолда кийганман", дедилар ва махсиларининг устига масҳ тортдилар".
–Ҳа дўстим, лекин бу "махси" ҳақида, пайпоқ ҳақида эмас!
–Биродар, жумҳур уламолар (кўпчилик олимлар) жавробларни (пайпоқларни) махсиларга қиёс қилиб масҳ тортишни жоиз дейишган.
Ибни Мунзир роҳимаҳуллоҳ айтади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан кўпчилиги жавробларга (пайпоқларга) масҳ тортганликлари ҳақида хабарлар келади.
Саҳобийлардан – қуйидагилар:
[Алий ибн аби Толиб, Анас ибн Молик, Аммор ибн Ёсир, Баро ибн Озиб]лар.
Биродар, бу ишга диққат-этиборли бўл!
–Раҳмат, Аллоҳ сени яхшилик билан мукофотласин!
–Омин, сени ҳам!

✍️ Абу Юсро таржимаси


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


Эрни норози қилиш ва дуосининг таъсири

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар:

«Эрининг ҳаққини адо қилмаган аёл устида эрининг норозилиги бўлса, осмонлар эшиклари унга ёпилади, токи эри ундан рози бўлмагунча».
(Ибн Можа ривояти).

Абу Юсро


Эрни рози қилишнинг фазилатлари

«Қайси аёл вафот этаркан, эри ундан рози ҳолда қабрга кирса, у жаннатга киради».
(Термизий ривояти).

Абу Юсро


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:

"Агар бирингиз ётганда оёқларини чўзиб ётса, оёқларини бир-бирининг устига қўймасин".

(Риёзус-солиҳин, Саҳиҳ ал-Жомеъ, 326)

Таълиқ:
Ушбу ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мусулмонларга ётиш одобларини ўргатмоқдалар. Ётганда оёқларни бир-бирининг устига қўйиб ётишдан қайтаришларига асосий сабаблардан:

Бунда, ҳаё ва ибодат одоблари бор: Исломда ҳамма ишда, ҳатто ётишда ҳам одобга риоя қилиш тарғиб қилинади. Оёқларни бир-бирининг устига қўйиш дангасалик ва бепарволик белгисидан. Шу сабабли, ҳар бир ҳаракатда одоб ва ибодатга мувофиқ йўл тутиш керак.
Саломатчилик назарида ҳам бунде ётиш зарарли, дейилади.

Абу Юсро


У (Нуҳни ўғли) деди: «Мен ўзимни сувдан сақлайдиган бирон тоғнинг устига чиқиб кетажакман».
▪(Бу – ақл билан фикр юритиш эди).

(Нуҳ) айтди: «Бугун Аллоҳнинг (кофирларни ҳалок қилиш ҳақидаги) амридан сақлагувчи йўқдир, магар Ўзи раҳм қилган кишиларнигина сақлар».
▪(Бу – ваҳий эди).

(Шу пайт) ўрталарини тўлқин тўсиб қўйди-да, (ўғил) ғарқ қилинувчилардан бўлиб қолди.
▪(Бу – натижа эди).

Шундай экан, ким ўз ақлини Қуръон ва саҳиҳ ҳадислардан устун қўйса, ўзини-ўзи нафслар ва бидъатларга тўла бўлган зулматли денгизларга ташлайди. Ким шариатни ақли билан қарама-қарши қўйишга одатланса, унинг қалбида иймон барқарор бўлмайди."

Манба: (1/187 :ابن تيمية – درء تعارض العقل والنقل)

✍️ Абу Юсро

Показано 20 последних публикаций.