"Истиқлол" майдонида Янги йил муносабати билан ташкил этилган оммавий тадбирда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонларини табриклади.
Тадбирда шаҳар ҳокимининг барча ўринбосарлари, секторлар раҳбарлари, тегишли ташкилотлар масъуллари, тадбиркорлар қатнашдилар.
Шаҳар ҳокими шу ернинг ўзида фуқаролар билан юзма-юз мулоқотда бўлиб, Янги йил билан қутлади.
Ангренда одамлар кайфияти юқори. Негаки, байрамни юқори савияда ўтиши учун ҳар жиҳатдан шарт-шароитлар яратилди.
Муҳими, иссиқлик ва барча коммуникация инфратузилмасида узлуксизлик таъминланиб, маданий ҳордиқ чиқариш учун қулайликлар етарли.
Ангрен - Янги йилда янги одимлар билан янада илдамлади.
Бунинг учун имкониятлар етарли!