Хабар берганимиздек, шу кунларда Ангрен шаҳрида "Хавфсиз ҳудуд - Долзарб 50 кунлик" профилактика тадбири ўтказилмоқда.Бугун кун давомида Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Ички ишлар бошқармаси, Прокуратура, Миллий гвардия ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида шаҳримиздаги 5-, 6-, 7-, 8-, 12-, 14-, 18-, 20-, 21-, 22-мактабларнинг юқори синф ўқувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан учрашувлар ташкил қилинди.
Унда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг ва йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш мақсадида тарғибот ишлари олиб борилди.
Тарғибот давомида вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари, ўғирлик жиноятлари, пиротехника воситаларидан фойдаланиш қоидалари, психотроп моддалар истеъмол қилишининг олдини олиш ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали турли норасмий диний маълумотларни тарқатмасликлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Тадбирда ўқувчилар ва ота-оналарни қизиқтирган саволларига жавоб берилди.
Sayt I
Telegram I
Facebook I
Youtub