Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
«Беш ташаббус олимпиадаси»га старт берилди
Бугун республикамиз бўйлаб «Беш ташаббус олимпиадаси»нинг 2025 йилги мавсумига расман старт берилди. Шу муносабат билан Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Унда барча шаҳар ва туман студияларидан маҳалла еттилиги, аввалги мавсум ғолиб ва совриндорлари, талабалар, юқори синф ўқувчилари ҳамда вилоят ҳокимлиги, ёшлар ишлари, спорт бошқармалари ва ҳамкор ташкилот мутасаддилари иштирок этди.
Ўтган йилги мавсумида фаол иштирок этган бир қатор спорт бошқармаси ходимлари, туман-шаҳар ёшлар ишлари бўлими мутахассислари ҳамда маҳалла ёшлар етакчилари муносиб тақдирланди.
Тантанали очилиш маросимидан сўнг, лойиҳаларда иштирок этиш истагини билдирган ўғил-қизлар 5tashabbus.uz сайтидан рамзий рўйхатдан ўтдилар. Ушбу мавсумда маҳалла ёшлари жами 30 та мусобақа ва танловларда ўзаро беллашадилар.
Мусобақаларда иштирок этиш учун 5tashabbus.uz сайти орқали рўйхатдан ўтинг!
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram

Тадбирда сўзга чиққанлар Юртбошимиз ташаббуси билан ўтказилаётган ушбу олимпиада маҳаллалар, умумтаълим мактаблари, олий ўқув юртлари, касб таълими муассасалари ўқувчиларининг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун яратилаётган шарт-шароитлар миллий спорт турларини янада оммалаштириш, исътедодли ёшларни муносиб рағбатлантириш, энг асосийси уларни ҳаётда ўз ўринларини топишида муҳим омил бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидладилар.
Шунингдек, «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида ўтказиладиган спорт мусобақалари олдидан маҳалла ёшлари етакчиларига спорт анжомлари топширилди.