#жараёнда
Ёшлар етакчиларига президент совғаси - спорт анжомлари топширилди
Ёшлар билан ишлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ижросини таъминлашда, соҳа ходимларига қулайлик яратиш мақсадида кўрилаётган саъй-ҳаракатлар йил сайин ўз натижасини бермоқда.
Жумладан, "Беш ташаббус" олимпиадаси доирасида маҳалла ёшлар етакчиларига спорт анжомларидан иборат «Президент совғалари»ни берилиши ҳам мазкур ишларнинг узвий давоми бўлди.
Андижон шаҳридаги Универсал спорт мажмуасида бўлиб ўтаётган олимпиаданинг 2025 йилги мавсумининг очилиш маросими доирасида мазкур совғалар топширилди.
Хусусан, вилоятимиздаги 909 та маҳаллага жами 1818 донадан футбол, воллейбол, 909 та гандбол тўплари каби қатор спорт жиҳозлари берилди.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram