Ҳуқуқий ахборот
Фарзандларининг контракт тўлови учун тўлаган пулларидан даромад солиғи ушланмайди
Солиқ кодексининг 378-моддасига асосан,
📌Ота-онанинг Ўзбекистондаги прoфессионал ва олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган фарзандлари контракти учун тўлаган пулларидан даромад солиғи ундирилмайди.
🔽Бундан ташқари, ушбу имтиёздан қуйидагилар ҳам фойдаланиши мумкин:
🔼 фуқаро ўзининг контрактини тўлаганида;
🔼 эр-хотинлар 26 ёшга тўлмаган турмуш ўртоғи контрактини тўлаганида.
❗️Шунингдек, мазкур имтиёз солиқ тўловчининг профессионал ва олий таълим ташкилотларида ўқиш учун тижорат банклари томонидан ажратилган таълим кредитларини (фоизлари билан қўшган ҳолда) қоплашга йўналтирилган даромадларига нисбатан ҳам қўлланилади.
Facebook | YouTube | Web-site
Instagram | Telegram